Аллох таоло хадиси кудисияда шундай деди
«Эй Одам фарзанди! Тавбаси нуқсонли, орзу-ҳаваси узун кишилар жумласидан бўлма. Охиратни амалсиз умид қиладиганлардан бўлма. Обидларнинг гапини гапириб,
мунофиқларнинг амалини қилувчилардан бўлма. Агар берса, қаноат этмайдиган, бермаса, сабр қилмайдиганлардан бўлма. Яхшиликка буюриб, ўзи уни қилмайдиган, ёмонликдан қайтариб, ўзи ундан қайтмайдиганлар жумласидан бўлма. Солиҳларни яхши кўриб, ўзи солиҳ бўлмайдиган, мунофиқларни ёмон кўриб, ўзи мунофиқ бўладиганлар жумласидан бўлма. Бажара олмайдиган нарсасини гапирувчи, буюрилмаган нарсани бажарувчи, вафодорликни талаб этиб, ўзи вафо қилолмайдиган кишилар жумласидан бўлма. Эй Одам фарзанди! Бирор янги кун йўқки, Ер сенга ўзининг тилида: «Эй Бани Одам, устимда юрасан, кейин қўйнимда ғамга кўмиласан, устимда нафсинг тусаганини ейсан, қўйнимда қуртларга ем бўласан», Мўмин кишининг яна бир яхши фазилати унинг ўз нафсини турли ҳаром нарсалардан ҳимоя қилиб юришидир. Инсон Қуръони каримда ва ҳадиси шарифларда ҳаром қилинган турли амал ва егуликлардан эҳтиёт қилиши, Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсаларга асло яқинлашмаслиги керак. Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинган ҳадисда ҳалол ва ҳаромнинг қай бирини танлаш асосан қалбга боғлиқ экани зикр қилинади. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: яъни: «Огоҳ бўлингки, жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у яхши бўлса, жасаднинг ҳаммаси яхши бўлади. Қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлади. Огоҳ бўлингки, ўша нарса қалбдир» (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган).
Харом – динни ҳалок қилувчи заҳардир. Ҳаром таом еган одамнинг ҳатто дуоси қабул бўлмайди. Аллоҳ таоло биз мўминларга ҳалол, шубҳалардан холи нарсаларни ейишимизни буюрган харом калбни бузади. Ҳалол, шубҳалардан холи нарсаларни ейиш (истеъмол қилиш) барча яхшиликларнинг асоси ва фарз амалларнинг улуғидир.
Ҳалол луқмани ҳалол касб билан, шариат манъ этмаган йўл билан топиш ҳам фарздир.
Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзининг ҳидоят йўлида юрган, тилимиз билан, дилимиз солиҳ булсин!

А. Хабибуллаев
Шўрчи тумани бош имом хатиби 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here