Тинчлик-бебахо неъмат. Афсуски, на уни сотиб олиш ва на бировга туҳфа этиш мумкин. Тинчликнинг қадрини не бир юртларда ундан мосуво булган одамлар жуда яхши билишади. Афсуски, неъматларни борида қадирламаслик инсон боласига хос булган қусурлардан бири. Маънавий қашшоқ одам ўзининг накадар ожиз эканлигини сезмагани каби бугун дунё сахнасига қора байроқ кўтариб чиққан холда муқаддас Ислом динини даъво қилаётганлар хам нақадар гунохга ботил бўлишганларини билишмайди. Аслида бу байроқни ким кўтаряпти? Халқ эмас, йўлдан адашган гумрох оломон, қўли қонга ботган золим нега энди уламоликни иддао этмокда? Асли мусулмон одамлар яшайдиган юртларда нега энди Ислом давлати қурамиз, дея бақирок “рахнамолар” томоқ йиртишмоқда? Бу саволлар қачонлардир мавхум эди. Аммо, ана шу қўштирнок ичидаги “уламолар” ўзларининг қабих режалари, кўрсатган “хунарлари” билан айтган сўзи ва амали бир эмаслигини кўп бора исботлаб қўйди. Зотан, “Араб баҳори”, неча минг йиллик тарихга эга Тунис, Ливия, Миср, Яман, Бахрайин, Сурия каби давлатларда нотинчликлар содир этган ИШИД “муаллифлари” жимжимадор шиорлар ва баландпарвоз ваъдалар билан эзгулик йўлида эмасликларини курсатди. Ёш болалар эрта етим қолди, навнихол ёшда мунис аёллар қул сифатида сотилиб, иффати топталди, алпқомат йигитларнинг умри хазон бўлди. Шундай бир қарашлар юзага келдики, қай бир ерда террористик харакат содир этилса, токи уни содир этган кимса ёки қўпарувчи гурух айбини тан олмагунига жиноятни мусулмонлар содир этган, деган тухтамга келиш осон бўлиб колди. Нега, қўпарувчиликни фақат мусулмон одамлар содир этадими? Мукаддас Ислом дини қачондан бери бузғунчилик дини бўлиб қолди?! Ўзларини ИШИД дея номлаб, янги давлат, янги хукумат барпо этишни кўзлаган, дину-диёнат хақида хаммага сабоқ бериб, гўёки адолат ўрнатмоқчи бўлганларнинг дин ривожи йўлида қилган “бемисил хизмат”лари шуми? Нега энди намоз ўқиётган одамларга нисбатан, сокинлик ва такво билан ибодат килаётганларга нисбатан ана шундай ватангадо, ғаламис, золим одамларни деб хавотир, хадик билан қаралиши лозим, деган уй хар бир эътикодли инсонни кийнаши шубхасиздир. Бинобарин, муқаддас динимизда Аллоҳ бандаларини ёвузликлардан, гуноҳ ишлардан қайтаради.
“…Эзгулик ва тақво (йўли)да хамкорлик қилингиз, гунох ва адоват (йўли)да хамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир” (Моида, 2).
Ҳатто, Расулуллох (с.а.в) мусулмон кишига таъриф бериб, шундай деганлар:
“Мусулмон бошка мусулмонга тили билан хам, қўли билан ҳам озор етказмаган кишидир”.
Хўш, мана шу далиллардан сўнг ҳам, ўзларини дин химоячилари сифатида кўриб, қанчадан канча гумроҳ одамларни ортиларидан ёлғон ваъда, пучмак ғояси билан эргаштираётганлари етмагандек, қирғин солаётган кимсаларни оқлаш, улар билан муроса қилиш мумкинми? Азалдан халқимиз бир кун уруш-жанжал булган уйдан қирқ кун барака кўтарилади, деб билишган. Ахир қанчадан қанча хонадонлар пароканда бўлиб, мусаффо осмонни урушнинг дахшатли қора тутуни эгаллади. Ахир, не бир толиби илимларга сабоқ берилган мадрасалар, беш вақт азоннинг хидоятга тўла овози янграган масжидлар ана шу қора байроклари мисоли қалбларини хам қоп-қора кўрим эгаллаган кимсалар томонидан портлатилмадими? Булар хақида ахир хеч ким атайлаб маълумот йиғмади. Ўзлари ана шундай манфур қилмишларини видео тасмаларга олиб, интернет тармоғи оркали оммага намойиш этишдику! Ошкора қотиллик сахналарини кўз-кўз қилиб, не бир бегунох инсонларни қонига бўяганларини кўрсатиб, қудратини намойиш қилишга харакат қилдиларку! Мана шундан кейин ҳам уларга эргашиш, маслагини тан олиш мумкинми?! Энди айтингчи, мусулмон ким?!
Сардор Эргашев