Ислом дини мусулмон кишиси ўтаётган ҳар бир куни ва соатидан унумли фойдаланишга тарғиб ва ташвиқ қилади.Зеро вақтнинг ҳар бир сониясидан унумли фойдаланишлик дин ва дунёда манфаат берадиган  миллат ва елга яхшилик қилишлик моддий ва маънавий юксалишга олиб борадиган хайрли ва савобли ишлар билан машғул бўлиш барчанинг  хусусан,  биз мусулмонларнинг ҳам муҳим вазифасидир. Чунки вақтининг қиймати бебаҳодир.

Бу ҳақда умавийлар амири умар ибн Абдулазиз шундай дейди: «Кеча ва кундуз сенинг вужудингда ўз ишини кўрсатаяпти демак сен хам уларга амал қилиб бор! «Донишмандлар айтишади: «Вақт бир қиличдир агар сен уни кесмасанг, у сени кесади.

Оллоҳ таоло инсон учун берилган умрни беҳуда ўтказмай уни яхшилик ва савоб ишларида сарфлашга ва охиратда зое қилинган умр учун афсус-надомат чекмаслик ҳақида огоҳлантириб шундай дейди:

«…Ахир, Биз сизларга эслатма оладиган киши эслатма олгудек узун умр бермаганмидик?! Сизларга огоҳлантирувчи (пайғамбар ) ҳам келган эдику!» (фотир сураси ,37_оят).

хазрати пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам  ўз ваъзларида шундай деб марҳамат қиладилар: «Сен беш нарсани беш нарсадан аввал ғанимат билгин: ёшлигингни қарилигингдан аввал , саломатлигингни касал бўлишингдан аввал, бойлигингни фақирлигингдан аввал ,бўш вақтингни бир ишга машғул бўлмасингдан аввал ва ҳаётлигингни ўлимингдан аввал ғанимат билгин», дедилар (имом термизий ривояти).

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалам бошка бир ҳадиси муборакларида вақт ва умр ҳақида айтган хадиси шарифлари барчамиз учун ибратдир ул зот айтадилар:

«Қиёмат кунида банданинг қадами то тўрт нарсадан сўралмагунча жойидан қимирламайди Умрини қандай ўтказгани, ёшлигида нима қилгани, молини қаердан топиб нимага сарф қилгани, илмига қай даражада амал қилгани ҳақида «дейилади (имом Термизий ривояти).

Хасан Басрий (розияллоху анху)дан ривоят қилинган ушбу хикматда шундай дейилган:

«ҳар куни тонг ёришганда Аллоҳ таоло томонидан бир жарчи: “Эй одам боласи! мен янги кунман,сенинг барча амалингга гувоҳман, мендан яхши амаллар қилиб фойдаланиб қол,чунки мен қиёмат кунигача қайтмайман, деб айтади .»

 

Барчаларимиз ўтаётган ҳар сония , дақиқа ва кеча-кундузларимиздан ибрат олмоғимиз ва фойдаланмоғимиз керак бўлади. Зеро, кеча ва кундуз янгиларни эскитади,узоқларни яқин қилади,умрларни қисқартиради , ёшларни улуғ ёшга киритади, кексаларни боқийлик сари яқинлаштиради. Шунинг учун ҳам умрни ғанимат билмоғимиз ва уни энг фойдали ва савобли ишлар билан уўтказмоғимиз керак буўлади.

Аллоҳ таоло ҳаммаларимизни вақтни зое қилмайдиганлар жумласидан айлаб ,уни эзгу амаллар йўлида сарфлайдиган солиҳ ва ғайратли бандалари жумласидан қилсин. Озод ва обод диёримизни янада фаровон айлаб, тинчлик ва хотиржамликда умр кечиришимизни насиб айласин ! Омин!

  

Олтинсой туман  “Саййид Муҳиддинхон”  жомеъ масжид имом хатиби  Сирожиддин Муҳиддинов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here