Хофиз, аллома, мукрий, имом Абул Валид Ҳишом ибн Аммор ибн Нусайр Шомнинг етук олимларидан булиб, хижрий II-III асрларда яшаб, ижод килган.

Ҳишом ибн Аммор имом Молик, Муслим Занжий, Яхё ибн Х,амза, Исмоил ибн Айёш, Валид ибн Муслим каби катор имомлардан х,адис  ривоят килган. Ундан эса Абу Убайд Қосим  ибн Саллом, имом Бухорий, имом Абу Довуд, имом Насоий, имом Ибн Можа, Бакий ибн Махлад ва Абу Зуръа Розий каби буюк имомлар х,адис ривоят килишган.

Ҳишом ибн Аммор шундай ҳикоя килади: «Отам уйини йигирма динорга сотиб, мени ҳажга тайёрладида, Мадинага бориб, имом Моликдан хадис эшитишни тайинлади».

Уша даврда толиби илмлар илм олиш учун Мадинага одатда имом Моликнинг хузурига келишар эди. Ҳижрат диёри имоми Молик ибн Анас рохимахуллох, ўта ҳай-батли, виқорли киши эдилар. У кишидан амирлар ҳам хайиқишар эди.

У зотнинг илм мажлисидаги одатлари шундай эдики, у кишидан ҳадис ривоят килмоқчи бўллган одам «Муватто» китобини у кишига ўқиб эшиттирарди. Бирон хато ё камчилик бўлса, у зот бунга ишора қилар эдилар. Аммо ўзлари ўқиб бермас эдилар. У зот бу одатларини ҳатто халифа буюрганда ҳам ўзгартирмаган, унга ҳадис ўқиб бермаган эдилар. Бир куни халифа Ҳорун Ар-Рашид фарзандлари билан имом Моликнинг хузурига келди. Халифа имом Моликдан «Муватто»ни ўқиб беришни сўраган эди, «Анчадан бери ҳеч кимга ўқиб бермадим. Одатда менга укиб эшиттиришади» деб жавоб берди. Халифа «Ундай бўлса ҳамма чиқиб кетсин, мен ёлғиз ўзим ўқиб эшиттираман» деди. Имом Молик «Агар илм баъзи хосларни деб оммадан тусилса, хослар хам манфаат ололмайдилар», деб жавоб берди. Буни эшитган халифа Маън ибн Ийсога ўқишни буюрди.

Ҳишом ибн Аммор яна шундай ҳикоя қилади: «Мади­нага, имом Моликнинг ҳузурига келдим. У киши худди подшоҳлардек ҳайбат билан утирар эдилар. Атрофларида шогирдлари ўтирар, яна бир гуруҳ одамлар тик туришар эди. Одамлар у кишидан савол сўрашар, у киши эса жавоб берар эдилар. Савол-жавоблар тугагач, ёнларига бориб, «Менга ҳадис айтиб беринг», дедим. У киши «Йуқ, сен ўқи, мен эшитиб тураман», дедилар. Мен эса «Йўқ сиз айтиб беринг», дедим. У киши яна «Сен уқи», дедилар. Қайта-қайта сураверган эдим, бир кишини чақириб, «Ҳой йигит, мана бунга ун беш қамчи ур», де­дилар. Мени қамчилашди. Аламимдан йиғлаб юбордим. Имом Молик йиглаганимни кўриб, «Нега йиглаяпсан, эй хадис толиби? Жонинг оғридими?» дедилар. Шунда мен: «Йуқ жоним оғригани учун эмас. Отам уйини йигирма динорга сотиб, пулини менга берган, Мадинага боришни, сиздан ҳадис эшитишимни тайинлаган эди.

Илмдан олган насибам эса мана шу ун беш қамчи бўлди. Энди мен сизни кечирмайман», дедим. Шунда имом Моликнинг кўнгли юмшаб, «Хўп бунинг каффорати нима экан?» дедилар. Шунда мен «Хар бир қамчи эвазига бир ҳадис айтиб берасиз», дедим. У киши «Мен анчадан бери ҳеч кимга ҳадис айтмаган эдим. Одатда менга ўқиб эшиттиришади. Бошқа нарса айтақол, болам», де­дилар. Мен: «Йуқ! Бўлмаса сизни кечирмайман», дедим. Шунда у киши менга ўн бешта ҳадис айтиб бердилар. Шундан кейин: «Устоз, яна қамчилаб, яна ҳадис айтиб беринг», деган эдим, «Э бор-е», деб уришиб бердилар.

 

Домла Афанди масжиди имом хатиби Қораев Маҳмуд

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here