Илмга амал килишликнинг фазилати
Мукаддас китобимиз Куръони каримда «эй иймон келтирганлар узларингиз килмайдиган нарсаларни нега айтасизлар «-деган оят ахли илмларни укиган илмларига амал килишга буйирилган .
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу:»Ким бир илм урганиб амал килмаса уша илм унда факат кибрни зиёда килади»,-деганлар.
Фузайл ибн Иёз рахимахуллох айтади:»Албатта илмдан максад амал ирода килинади,илм амалнинг далилидур», демак бази амалсизлар олимлар, хакикатда илмсиздир.
Аҳмад Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилган ҳадиси шарифда: Аллоҳ таоло қиёмат куни илмсизларни уламоларни ҳимоя қилмаган нарсалардан ҳимоя қилади дейилган. Бази ривоятларда эса: Аллоҳ илимсиз кишини етмиш марта мағфират қилганда, олимни бир марта мағфират қилади. Имом Бухорий рахматуллоҳи алайх ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом қиёмат куни: “Бир киши дўзахга келтирилиб ташланади. Шунда қорнидаги нарсалар ташқарига отилиб чиқади, у дўзахда ўз қорнидан чиқган нарсалар атрофида ҳудди тегирмонни айлартирадиган эшшак сингари айлантириб юради. Дўзахийлар уни ўраб олиб:
“Эй фалоничи, сенга нима мусибат етди? Бизга амру маруф, нахий мункар қилмаганмидинг” дейишади. Шунда у сизларни яхшиликга чорлар эдиму ўзим қилмас эдим, ёмонликдан қайтарар эдиму ўзим қилардим” дейди” деганлар. Имом Аҳмад Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қиладилар: Исро кечасида лаблари аловдан бўлган қайчилар билан қирқилаётган кишиларнинг олдидан ўтдим. “Анавилар кимлар?” деб сўрадим “Умматингдаги ахли дунё вазхонлар, одамларни яхшиликга чорлаб ўзларини унитганлар ҳолбуки улар китобни ўқирдирлар, ақлини ишлатмайдиларми дейишди.»Аллоҳ шундай оқибатдан ўзи сақласин айтганига амал қилиш ақидага мувофиқ юриб туриш осон эмас,бунинг учун сабр-матонат тиришқоқлик керак.
«Одамларни яхшиликга чорлаб туриб,узинги унитасизми?Холбуки китобни тиловат килябсизку,акилни ишлатмайсизми?(Бакара сураси -44оят)
Бугунги куннинг муаммоларидан илм ахллари уртасида илмга амал килишлик нихоят даражада долзарб чунки бугун:Хисоб йук амал бор киёматда эса хисоб бор амал йук.Аллох таъоло азгина илмимизга амал килишни насиб этсин.
Музработ туман Дустмухаммад бобо жоме масжиди имом-ноиби Х.Боботожиев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here