Ҳар бир инсон ўз туғилиб ўсган жойини авайлаб асраб, севиб ардоқлайди. Бегоналардан ватани шаънини, тинчлигини асрайди. Ўзга юртга иш билан, ўқиш билан сафарга чиқса дарров юртини соғинади, қумсайди. Киндик қони тўкилган ери бу унинг жонажон Ватани бўлади ва у жой жуда қадрли ва қимматли даргоҳ бўлади. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб борганларидан сўнг туғилиб ўсган ватанлари Маккаи мукаррамани эслаб: Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳечам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим, деганлар.

Демак, ватанни севиш, туғилиб ўсган ердаги бор нарсаларни ардоқлаш, узоққа борилганда соғиниб яшаш ҳар бир кишида мавжуд бўлган нозик ҳис-туйғулардир.      Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу дуолари мазмунидан қалбида имони бор киши Ватанни севиш, ардоқлаш, унинг тараққий этиб, гуллаб-яшнаши учун қўлидан келганича ҳаракат қилиш лозимлигини англайди. Юртининг сарҳадларини қўлидан келганича ҳимоя қилишни ўзининг шарафли бурчи деб ҳисоблайди.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: Лайлатул Қадрдан ҳам афзал бир кеча борлигининг хабар берайинми?! У шундай бир кечаки хавф-хатарли ерда ўзининг аҳлини, ватанини ҳимоялаш учун қўриқлайдиган қўриқбоннинг кечаси”.

Ватаннинг ҳимояси учун жонларини фидо қилганларни Аллоҳ таоло Ўз мағфиратига олган бўлсин

 

М.Рахмонкулов

Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани «Ахадхон» жоме масжиди имом хатиби

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here