Кўп одамлар аччиқлансалар тилларига эрк бериб юборадилар ва қарғашга тушадилар. Қарғаганда ҳам кетма-кет ким ё нималигига қарамай, одамми, ҳайвонми, жамодотми, кунми, замонми фарқсиз ҳатто ўзлари-ю, фарзандларини ҳам қарғайдилар, эр хотинини ёки аксинча хотин эрини қарғайди. Буларнинг бари хатарли мункар ишдир. Бу ҳақда Абу Зайд Собит ибн Заҳҳок Ансорий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

Мўъминни қарғаш уни ўлдириш кабидир

(Имом Бухорий)

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинларнинг дўзахга киришларига уларнинг кўп қарғашлари сабаб эканини айтганлар. Шунингдек,

  • Кўп қарғайдиганлар Қиёмат куни шафоатгўй бўлолмайдилар,
  • Бундан ҳам хатарлиси қарғовчи агар ноҳақ қарғаган  бўлса, қарғиши ўзига уради ва ўзини-ўзи қарғаган бўлади,
  • Аллоҳнинг раҳматидан ўзини ўзи маҳрум этган бўлади.

Шунинг учун хам хамма ишда доимо сабрли булиб, фарзандимизми қўни-кўшниларимизми ким бўлишидан қатий назар нохақ ҳеч кимни сўкмаслигимиз ва қарғамаслигимиз керак.  Аллоҳ таоло ҳаммамизни ўзининг тақводор бандаларидан бўлишлигимизни насиб этсин, амин.

 Денов туманидаги Домуло Афанди жомеъ масжиди имом хатиби

М.Қораев

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here