Ривоят қиладиларки, Иброҳим ибн Адҳам пиёда Макка зиёратига кетаётган эканлар. Йўлда туя минган бир аъробий у кишига етиб келиб айтди:

“Эй, биродарлар, қаёққа кетаяпсиз?”

Шунда Иброҳим ибн Адҳам: “Ҳаж қилиш учун Маккага кетаяпман”, дедилар.

Аъробий сўради: “Қани уловингиз, кўрмаяпман-ку?”

Иброҳим ибн Адҳам: “Қачон менга бир бало келса, сабр уловини минаман. Агар Аллоҳ томонидан неъмат нозил бўлса, шукр уловини минаман. Агар Роббим томонидан бир қазо бўлса, ризо уловини минаман”.

Аъробий айтди: “Баракаллоҳ, сиз суворий экансиз. Мен пиёда эканман”.

Айтишларича, сўфий зотлардан бири бадфеъл бир хотинга уйландилар. Хотин ҳар кун сўфий зотни хафа қиларди. У зот эса хотиннинг қилиқларига қаршилик кўрсатмас, бирор жавоб қайтармасдилар, унинг барча азиятларига сабр этардилар.

Дўстлари у зотдан сўрадилар: “Нечун уни қўйиб юбормайсиз?”

У зот шундай жавоб бердилар: “Мен уни қўйиб юборсам, унинг азиятларига сабр этолмайдиган бир киши билан турмуш қуршидан ва ўзининг азият кўришидан қўрқаман”.

Аллоҳ барчамизни сабрлилардан қилсин.

Аллоҳ суйган амаллар китобидан

 

 

З.Абсаломов 

Олтинсой тумани “Рахмонберди хожи”

жомеъ  масжиди имом хатиби

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here