Қуръони каримни ҳар бир мусулмонман деган инсон ёлғиз Аллоҳ таолони ризолигини истаган ҳолда, ўзини дунё ва охиратини ободлигини истаган ҳолда тушуниб етмоқлиги лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръон сенинг фойданга ёки сенга қарши ҳужжатдир” деганлар. Қуръони карим илк нозил бўлгандан бошлаб кимики уни тасдиқлаб, уни кўрсатмаларига амал қилган бўлса, ўша одамларни номларини 14 асрдан ошибдики рахмат билан тилга олинади, аммо Қуръонга қарши чиққанлари эса тилга олинмайди, олинса ҳам лаънат билан тилга олинади.

Демак Қуръони каримдан узоқлашмаган ҳолда тўғри йўлимизни топиб олишлик учун ҳаётимизни, Аллоҳнинг каломини андозасида амалга оширмоқлигимиз лозим. Ана шундагина ҳалол билан ҳаромни, гуноҳ билан савобни, яхшилик билан ёмонликни ажратиб яшаймиз. Доимо Аллоҳ таолодан ўзимизни тўғри йўлига йўллаб қўйишликни сўраб астойдил ҳаракат қилсак, Аллоҳ таоло тўғри йўлига йўллайди. Агар буни тескариси бўлса, бу тўғри йўлга мажбуран буриб қўймайди. Қуръони каримни ўрганиш йўлида қийинчиликларга сабр қилиб ўргансак шарафли энг фойдали ишдир.

Қуръони каримдан бехабар қолишлик бахтсизликдир.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларида: “Ичида Қуръони каримдан бирор нарса бўлмаган кимса, хароба уйга ўхшайди” деганлар (Имом Термизий). Аллоҳга шукрлар бўлсинки икки дунё саодатини берувчи илоҳий дастур Қуръон бор, уни тадбиқ қилиш учун Пайғамаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бордир. Ушбу китоб орқали қалбимиз пок бўлиб, иймон-эътиқодимиз мусаффо бўлиб боради. Муборак каломга кўпроқ ва ихлос билан уринмоғимиз лозим.

 

К.Азимов             

 Олтинсой тумани Сўфи Оллоҳёр

жомеъ  масжиди имом хатиби

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here