Бир мўмин киши кечқурин хуфтонга чиқишга тайёргарлик кўрибди, ташқарида ёмғир ёғаётган экан, ёмғирга қарамай уйидан чиқибди.Озгинадан кейин сирғаниб еқилиб тушибди. Ҳаммаёғи лой бўлган, масжидга боролмайдиган даражада. Уйига шошиб, кийимларини алмаштириб яна масжидга қараб йўл олибди. Жамоатга улгуришим керак деб шошилган экан яна йиқилибди. Алҳамдулиллаҳ деб уйига шошиб кириб, кийимларини яна алмаштириб кўчага чиқса эшикни олдида бир киши шамчироқ билан турибди. Қани биродар эҳтиёт бўлиб юринг мана буёқдан юринг, сирғаниб кетманг, тош бор экан қоқилиб кетманг деб масжидгача олиб бориб орқасига ўгирилибди. Мўмин киши ҳайрон бўлиб: «Биродар масжидга кирмайсизми?» деб сўрабди. «Йўқ кирмайман» дебди. «Нега?», «Чунки мен Шайтонман»- деди.»Менга нега ёрдам бердинг ундай бўлса? — Шайтон: «Мени сенга ёрдам бериш ниятим йўқ эди, уйингдан биринчи марта ёмғир ёғишига қарамай чиққанингда Аллоҳ сени гуноҳларингни кечириб юборди. Сен ўрнингдан бошқаттан чиқганингда Аллоҳ бу амалинга аҳли оилангни гуноҳларини кечирди. Иккинчи бор сен яна йиқилдинг, уйга кириб яна қайтиб чиққанингда Аллоҳ бу амалингга бутун шаҳар мўминларнинг гуноҳларини кечирди. Учинчи марта чиққанингда йиқилсангу сен яна чиқсанг Аллоҳ таьло бутун ер юзидаги мўминларнинг гуноҳларини кечириб юборишидан қўрқдим » деган экан шайтон.

Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани
“Саьд Ибн Абу Ваққос” жомеъ масжид имом хатиби Ш Яхёев

ПОДЕЛИТЬСЯ
Олдинги мақолаИлм олиш
Кейинги мақолаШукрона

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here