Ислом – тинчлик дини

islom tinchlik dini

Хозирги кунимизда мусулмон оламида содир бўлаётган ходисаларни кўриб, эшитиб, ўкиб, ўрганиб борар эканмиз афсус надоматлар чекиб, юрак бағримиз ўртанмокда. Бутун мусулмон оламини ташвишга солаётган мудхиш ходисалар бир-биридан ачинарли, бир-биридан дахшатлироқдир.
Мусулмонлар ичида бир-бирини кофирга чиқариш авж олмокда. Бу борада бемазхаблар хаммадан ўзиб кетишди. Бугунги кунда кўпчилик «жиход» деганда фақат уриш, жанг қилиш каби маъноларни тушунмоқда. Ислом тарихи ва таълимотини ўрганган ва билган кишилар эса ундай хулоса қилишмайди. Аслида «жиход» сщзи луғатда «жидду жахд», «бирор нарсага эришиш учун бор имкониятини ишга солиш» каби маъноларини англатади.
Жиход икки турли бщлади. Биринчиси катта жиход бўлиб, инсон ўз нафсига карши зикр билан нафсни поклаш учун курашиш хам жиходдир. Иккинчиси эса кичик жиход яъни душманга қарши жиходдир. Аллох таоло Анфол сурасининг 45 оятида: Яъни «Эй, иймон келтирганлар! Бирор жамоага юзма-юз келсангиз саботли бўлинг ва Аллохни кўп зикр қилинг, шоятки зафар топсангиз» дейилган. Сабот туриш хам кичик жиходнинг кўриниши бўлиб, у катта жиходга боғлиқдир. Нима бўлганда хам жиход тинчлик учун, омонлик учун, хотиржамлик учун васила бўлиш керак.
Барча мусулмонлар жиходда буюк фазл борлигини яхши биладилар. Тўртта мазхаб сохиблари ва жумхур уламолари жиходнинг «фарзи кифоя» эканлигига иттифок қилганлар. Жиход қилиш фарзи айин эмас. Жиход сўзи Исломий истилох бўлиб уни мусулмонлардан бирортасига қарши ишлатиш мумкун эмас. Уламоларнинг барчаси жиход қилиш учун ота-онанинг изни шарт эканлигига иттифок қилишганлар. Пайғамбаримиз саллоллоху алайхи вассалам: «Расулуллох соллалоху алайхи васалламнинг хузурларига бир киши келиб, у зотдан жиходга чиқишга изн сўради. Шунда у зот: «Ота-онанг тирикми?» дедилар. У: «Ха», деди. У зот: «Икковларида жиход қил», дедилар.
Сабабсиз жиход қилиш ислом шариатида йўқ. Шаръий сабабсиз, шаръий мақсадсиз жиход қилиш ва шариат йўл берган услубдан бошқа услуб билан шаръий ниятсиз жиход қилиш жиход эмас балки, босқинчилик ва жиноят бўлади.
Набий саллоллоху алайхи васаллам шундай деганлар: «Қиёмат куни устидан энг аввал хукм чиқариладиган киши шахиддир. Унга ато этилган неъматлар танитилади. У уларни танийди. Сўнгра унга: «Бу неъматларни нима қилдинг?» дейилади. «Сенинг йўлингда жанг қилдим, хатто шахид бўлдим», дейди. Шунда: «Ёлғон айтдинг. Сен «Фалончи журъатли», дейилиши учун жанг қилгансан, шундай дейилади хам», дейди. Сўнг амр қилинади, у юзтубан дўзахга ташланади». деганлар.
Мусулмонлар ўзларига қарши уруш қилмаганлар билан жанг қилмайдилар. Ўзларига тажаввуз қилмаган бирор кишига тажаввузкорлик қилмайдилар. Пайғамбаримиз саллоллоху алайхи вассалам: «Ғазод қилинглар лекин ғулувга кетманглар, алдаманглар, кийналманглар ва болаларни ўлдирманглар» деганлар. Макка фатхи кунида эса «Ортига қараб қочган ўлдирилмас, ярадорлар хам ўлдирилмас, ким эшигини ёпиб олса омондадир» деганлар.
Мисол учун Пайғамбаримиз саллолоху алайхи вассалам ўн минглаб асирларни озод қилиб юборганлар, хаётлари давомида жами 29 та ғазот бўлган бўлса, улардан бирорта хам аскар ўлдирилмаган. Аксинча Набий саллолоху алайхи вассалам асирларга яхши муомалада бўлишга буюрганлар. Жиходнинг услубларидан бири уруш қилувчилардан бошқаларни қатл қилмасликдир. Уруш қилувчиларнинг ахли оилаларни қатл қилиш хам жоиз эмас.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сурхондарё вилоят вакили Э.Рустамов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here