Ўзидан яхши ном қолдириш истагида бўлган ҳар қандай киши хаётини эзгу амаллар, гўзал хулқлар билан ўтказиш лозим. Барча инсонларга бирдек яхшилик қилиш, мурувват кўрсатиш, мехр-оқибатли бўлиш инсоний фазилатдир. Қурони каримда яхши ишларни амалга оширишда эркак ва аёл баробар экани таъкидланади.  Жумладан, (Нисо сурасининг 124- ояти) “ Кимки у хоҳ эркак бўлсин, хоҳ айол- мўминлик холида савобли ишлар қилса айнан улар жаннатга кирурлар ва уларга хурмо донаганинг ипича ҳам зулм қилинмагай”. Мехр оқибатни кетказадиган омиллардан бири ғазаб, уни ютиш энг қийин ишлардан ҳисобланади, буни жиловлаб олиш ҳар қандай кишининг ҳам келавермайди. Муқаддас Ислом динимиз ғазабни ютиш ҳақида, Қуръони карим оятларида, Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳадисларида, Салафи солиҳларимизнинг ишлари ва сўзларида ўз аксини топган.

Қизириқ тумани бош имом хатиби А.Абдуназаров

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here