Кексаларни қадрлайлик!
Мухтарам юртбошимиз томонидан 2015 йилни “Кексаларни эъзозлаш” йили деб эълон қилиниши меҳрибон онахонлар ва нуроний отахонларимизни хурсанд қилиш билан бирга ҳар бир фарзандни хам рухлантириб юборди.
Шу муносабат билан мамлакатимиз бўйлаб кексаларни қадрлаш, иззат-икром қилиш ва дуоларини олиб қолиш борасида кенг кўламда ишлар олиб борилаяпти. Бу ишларга камарбаста бўлган хар бир шахсдан Аллох рози бўлсин!
Пайғамбаримиз (с.а.в) “Катталарга хурмат, кичикларга шафқат кўрсатмаган биздан эмас” деб мархамат қилганлар. (Бухорий ривояти)
Катталарга хурмат савобдир ва дунёдаги хаётимизнинг тинчликда ўтишига сабабдир.
Аллох таоло соф кўнгилли кексаларнинг дуолари туфайли одамларга мархамат кўрсатади ва ризкларимизга барокат беради.
Бир йиғинда Пайғамбаримизга идишда шарбат тутишди. Ул зот шарбатни ўзларидан каттарок ёшдаги бир сахобийга узатдилар.
У: “Расулуллох, аввал сиз ичинг. Сиз мендан муносиброқсиз, сиз Пайғамбарсиз”, деганда, Пайғамбаримиз (с.а.в) “Сиз ичинг, барака кексаларимиздадир”, дедилар ва унга шарбатни ичирдилар.
Пайгамбаримиз (с.а.в) дўстлари ва танишларини қадрлар, кексаларни хурмат қилардилар. Баъзида уларга кулгили сўзлар айтардилар.
Бир куни Пайғамбар алайхиссаломнинг уйларига бир кампир кириб келди. Пайғамбар (с.а.в.) уни хурмат билан кутиб олдилар. Рўпарама-рўпара ўтириб сухбатлашишаркан, у кампир: “Эй, росулуллох, мени дуо қилинг, тои мен хам жаннатга кирай”, деди. Пайғамбаримиз: “Сиздек кампирларни Аллох ў3жаннатига киритмайди”, дедилар. Кампир жуда хафа бўлиб йиғлашга тушганда, Пайғамбаримиз: “Йиғламанг, хазиллашган эдим. Сиз иншоаллох жаннатга кирганингизда, ёш қиз кўринишда бўлурсиз. Аллох одамларни ёшартириб жаннатга киритади”, (кўнгилларини кўтариб) деб мархамат қилдилар.
Пайғамбар алайхиссалом “Одамларнинг қилган яхшилиги учун ташаккур айтмайдиган киши Аллох таолога хам шукрона айтмайди” дедилар (Бухорий ривояти).
Хулоса шуки, биз фарзандлар хаётга келишимизга сабабчи бўлган ота- оналаримизни, нуроний бобо-момоларимизни чексиз ва беминнат хизматларини қадрлаб уларга ташаккурларимизни хизматларимиз орқали намоён қилиб боришимиз керак бўлади.
Кекса нуронийларимиз бахтимизга омон бўлишсин. Юрт тинчлигини ва фарзандлар камолини дуо қилиб туришларида Аллохдан мадад сўраб қоламиз.
Термиз шаҳар “Мурч бобо”
жоме масжиди имом-ноиби
А. Хурсандов