Имомул аимма ва сирожул умма ( имомлар имоми ва Ислом умматининг чироғи ) , ҳанафий мазҳабининг асосчиси Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит ҳижрий 80 /699 йилда Ироқнинг Куфа шаҳрида ипак – шойи савдогари
оиласида таваллуд топдилар . У киши аҳли сунна фиқҳий мазҳаб бошлиқлариичида энг аввал туғилганларидир . Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг оталари Собит ибн тЗутий Термиз , Қобул , Наса ва Анбор шаҳарларида яшаб , охири Куфада қарор топган .Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи
алайҳнинг отаси Ҳазрати Али ( р.а.) билан учрашган ва ўзи ҳамда келажакда дунёга келадиган ўғли Нўъмон ҳаққига бароака тилаб у кишининг дуоларини олган , дейилади тарих китобларида . Отаси Собит ибн Зутий Куфада ипак
ва жун мато тижароти билан машғул бўлган .Нўъмон ибн Собит кичик ёшида Қуръони каримни ёдлаган .Қироатни етти қоридан бири сифтида танилган Имоми Осимдан олганлиги ривоят қилинади .Нўъмон ёшлигини тижарот
билан ўтказганидан кейин Имоми Шаъбий ( туғ , 20/ 104 й)нинг тавсия ва қўллаб қувватлашлари билан таълим ва таҳсилда давом этган .Араб адабиёти , сарф ва наҳв , шеъриятини ўрганган . Жуда ёшлигидан яхши илм олган ,
сўнги саҳобаларни кўрган . 22 ёшида ироқлик атоқли олим Ҳаммод ибн Абу Сулаймонга шогирд тушиб , 18 йил унинг таълимини олди . Устози вафотидан сўнг 18 йил унинг шогирдларига 10 йилгача таълим –тарбия берди . Куфа ва Басра фиқҳ олимларининг нуфузли устози сифатида
танилди . Абу Ҳанифа виқор ва салобат эгаси эди .Тафаккури кўп ,
сўзлари оз , Аллоҳнинг ҳудудларига имкон борича риоя қилувчи , аҳли дунёдан анчагина узоқ турувчи , фойдасиз ва бекорчи гап сўзларни ёқтирмайдиган ,, саволларга қисқа ва лўнда жавоб берадиган жуда ҳам зукко бир мужтаҳид эди . Фиқҳни тартибли усул ҳолига келтириб ,
барча дунёвий масалаларнинг фойда ва зарар кўринишлардаги ҳолатларини юзага чиқариб , соғлом ақида асосида таълимотини шакллантиргавн эди .Абу
Ҳанифанинг минглаб талабаси бор ва улардан қирққа яқини мужтаҳид мартабасига етишган . Абу Ҳанифанинг “ Муснад ” номли ҳадислар тўплами , “ Фиқҳул – акбар ” ёки “ Асл ат – Тавҳид ”, “ Фиқҳ ул — Абсат” , “ Ал – олим ва ал – мутааллим ” каби асарлари бор . Уларда Ислом шариатиниг арконлари баён этилган .
Халифа Хорун ар –Рашид даврида ( 747- 48йилларда) Абу Ҳанифани Ироқ волийи Ибн Хубайр давлат ишларига , қозикалонликка хизматга олиш учун кўп ҳаракат қилди . Абу Ҳанифа қозиликда ишласам ноҳақ ишларга қўшилиб ,гуноҳга қоламан , деб қози бўлишдан бош тортди ва ватанни тарк этиб , Маккаи мукаррамага борди , ўша ерда яшай бошлади . Аббосийлар давлат тепасига келгач , Абу Ҳанифа яна Ироққа , Басрага қайтиб , савдогарлик ва илм билан шуғулланишни давом эттирди .Аббосийлар халифаси Мансур ( 754- 755) Абу Ҳанифани пойтахт Боғдодга келиб қозикалон ёки бошқа юксак мансабда ишлашни таклиф этди . Аммо Абу Ҳанифа бу таклифни ҳам рад этди .Халифа Имоми Аъзамни қозикалонликда ишлашга кўндириш учун бир неча муддат қамаб қўйди .
Имоми Аъзам ҳижрий 150 йилда вафот этди .Фиқҳ илмининг энг пешқадами бўлгани учун Ислом оламининг деярли 50 фоизи , жумладан , юртимиз мусулмонлари ҳам у зотнинг мазҳабига эргашадилар. Имоми Аъзам “Аҳли сунна вал жамоанинг биринчи имомидирлар” .
“Маматмурод бобо” жоме масжиди имом хатиби Ў . Бернаев