Инсонларнинг обрў-иззатларини сақлаш учун Ислом дини ғийбатни тақиқлаган. Чунки ғийбат одамларнинг яширин айбларини ошкор қилиш ва уларнинг обрўларини тўкишдир. Расулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи ва саллам) видолашув ҳажидаги хутбаларида ҳам буни алоҳида таъкидлаб: шундай деганлар

«Албатта, сизларнинг қонларингиз, молларингиз ва обрўларингиз бир-бирларингизга ҳаромдир. Шу ойда, шу шаҳарда бу арафа кунининг ҳурматини сақлагандек, уларнинг ҳам ҳурматини сақланглар!» деганлар (Муттафақун алайҳ). Демак, бировнинг молини зулм билан ейиш қандай ёмон иш бўлса, унинг обрўсига тажовуз қилиш ҳам шундай ёмон амал ҳисобланади. Тил билан қилинадиган улкан гуноҳлардан бири бу ғийбатдир.
Ғийбатнинг таърифи ҳақида, Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар. «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ғийбат нима эканлигини биласизларми?» дедилар. Саҳобалар: «Аллоҳ ва Расули билади», деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ғийбат бир биродарингни орқасидан ўзи эшитса ёмон кўрадиган сифат билан гапиришингдир», дедилар. Шунда улардан бири: «Агар биродаримда мен айтган ўша сифат бор бўлса ҳам ғийбат бўладими?» деб сўради.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Унда бор айбни айтган бўлсанг ғийбат қилган бўласан. Агар сен айтган сифат унда бўлмаса, бўҳтон қилган бўласан», деб жавоб бердилар».
Демак, бировнинг айбини ошкор қилувчи сўзни, тўғри бўлса ҳам, айтиш жоиз эмас экан. Чунки ғийбат бўлади. Агар ёлғон бўлса, туҳмат ва бўҳтон экани учун гуноҳи ҳам икки ҳисса бўлади.
Аллоҳ таоло ғийбатнинг ҳақиқий моҳиятини баён қилиб айтади: » (Одамларни айбини қидириб) жосуслик қилмангиз ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?! Уни ёмон кўрасизку, ахир! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи ва раҳмли зотдир» (Ҳужурот, 12).
Бу ояти каримада жамият аъзоларининг бир-бирларига нотўғри гумонда бўлишларидан ва оқибатда ораларидаги муносабат, муомалар бўзилишидан қайтрилмоқда. Ғийбат гуноҳ бўлишлигининг сабабларидан бири-ғийбат қилинаётган одамнинг обрусини тушириш камситиш, инсонлар олдида ёмонлаш бўлганлиги учундир.
Юқоридаги ояти каримада ҳеч бир гуноҳ бунчалик ёмон танбеҳ билан зикр қилинмаган. Биламиз, инсон ҳеч қачон ўлимтик ҳайвон гўштини емайди ейишликни ҳоҳламайди. Агар гўшт инсонники бўлса, бутунлай ундан жирканади бундай жирканчликдан ҳар қандай инсон ўзини олиб қочади. Ўз туғишган биродарининг ўлган ҳолатида гўштини ейиш эса, умуман инсониятга номуносиб ва ақлдан узоқ ишдир. Қуръони каримда ғийбатни ана шундай қабиҳ ҳолатга ўхшатилади. Бу ҳол виждони бор, ақли соғлом ва имонли ҳар қандай кишининг қалбини жумбушга келтиради.
Ғийбат сўзларга қулоқ солиб турган киши ҳам ғийбатчининг гуноҳига шерик бўлади. Зеро, ҳадисларда ғийбат эшитувчи ҳам ғийбатчиларнинг бири эканлиги баён қилинган. Шунинг учун ҳар бир мусулмон бошқа мусулмон биродарининг обрўсини ҳимоя қилиши ва ғийбатни тўхтатиши лозим. Абу Дардо (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: «Ким бир кишининг обрўсини ҳимоя қилса, қиёмат кунида Аллоҳ таоло унинг юзидан дўзахни даф қилади» (Имом Термизий).
Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу): «Аллоҳни зикр қилинглар, чунки бу даводир. Лекин одамларни зикр қилиб гапиришдан сақланинглар, чунки бу дарддир», деганлар.
Ғийбатнинг инсонга келтирадиган зарарлари
1. Ғийбатчининг ғийбат қилинган шахс кечирмагунича Аллоҳ-таоло ғийбатчини кечирмайди.
2. Ғийбат ўзаро меҳ-муҳаббат ўзилишига олиб боради.
3. Ғийбат одамлар ўртасида нифоқга олиб боради.
4. Ғийбат инсонни хору-зорликка етаклайди
5. Ғийбат ғийбатчини оиласини беқароликка мубтало қилади
6. Ғийбат инсонни яхши амаллардан маҳрум қилиб қуяди
7. Ғийбат Аллоҳ ва Пайғамбаримизнинг қайтариқларига қарши бўлиш бор
8. Ғийбат инсонни имони нури сусайтириш бор
Бир Юртда бир шаҳарда бир маҳаллада яшаб бир масжидда номоз уқиб бир-бюирларини ғийбат қилаётган мусулмонлар Аллоҳ-таолодан қурқинглар чунки ғийбат яхши амалларни йуқ қилиб охир оқибат аллоҳнинг ҳузурида қаттиқ азобларга дучор бўлиб қолманг. Айниқса ёш авлод тарбиясида ғийбат ниҳоятда улкан гуноҳ эканлигини тушунтириб боришликдан чарчамайлик.
Илоҳо халқмизни бир-бирларига меҳр шавқатли қилсин меҳру шавқат ортидан Юртимизда доимо тинчлик осойишталик мустаҳкам булсин.

Шўрчи туман бош имом-хатиби А. Ҳабибуллаев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here