Ҳақиқий саодат доимий ва комил бўлганидир. Унинг давомийлиги дунёда ҳам Охиратда ҳам, ғайб-у шаҳодатда, бугун ва эртанги кунда бўлса, комиллиги эса уни ҳеч қандай омадсизлик заҳарлай олмаслиги, унинг яхшиликдан иборат юзи бирор бир норозилик сабаб тимдаланмаслигидир.

Ироқ подшоҳи Нўъмон ибн Мунзир дарахт остида хордиқ чиқарганча шароб ичиб ўтирар экан, ўша ерда турган ҳакимлардан бўлган Адий ибн Зайд унга бир сўз билан насиҳат қилмоқчи бўлиб деди: Шоҳим, мана бу дарахт нима деяётганини биласизми? Подшоҳ: Нима деяпти, деб сўради. Шунда Адий: У:

қанча карвон олдимизда бир муддат тўхтаб

Зилол сувга шароб қўшиб ичдилар.

Ҳолати ўзгарувчан, бевафо замон

Ўйинларин кўриб, қочиб кетдилар.

Буларни эшитган Нўъмоннинг тинчи бузилди, ароқни тарк этди ва ўлгунича қайғу-ҳасратда ўтди.

Руминия президенти йигирма икки йил ҳукмронлик қилди. Унинг хос соқчиларининг сони етмиш мингта эди. Охир-оқибат халқ унинг қасрини ўраб олди ва уни, аскарларини майда-майда қилиб парчалаб ташладилар. Дунёси ҳам Охирати ҳам кетди.

Ҳукмдорлардан яна бири салтанатга ҳам мол-давлатга ҳам эга бўлди, аммо халқининг бошига турфа хил азобларни солди, уларга хорлик косасини тутди. Сўнгра Оллоҳ таоло унга бахтсизлик аламини тотдирди. У ўз шаҳаридан, аҳли-оиласидан, салтанатидан қувилди, бирор бир бошпана ҳам топа олмай бахтсиз ҳолда ўлди, ҳатто унинг халқи уни ўз шаҳрига дафн эттирмадилар.

«Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо берур»

Бир олим айтади: зарарларни камайтирмоқ фойдаларни кўпайтиришдан яхшироқдир. Яна айтади: қийин ишдан дангасалик қилишни ва тўйиб еб-ичишликни тарк этиш билан саломатчилик давом этур.

Ҳукамолардан бири айтади: Соғликни истаган кимса яхшилаб нонушта қилсин, покиза таом есин, сувни ташна бўлганда ва кам ичсин, кечки овқатдан сўнг юрсин, ҳожатга бормай туриб ухлашга ётмасин, овқатлангандан сўнг ҳаммомга кирмасин, ёзда бир марта ҳаммом қилиш қишдагидан ўн маротаба яхшидир.

Ҳорис айтади: Боқийликни истаган киши – асли инсонга боқийлик йўқдир – эрта туриб, кеч ухласин, енгил кийинсин, аёллар билан яқинлашишни камайтирсин.

Тўрт нарса жисмни касал қилади: Кўп гап, кўп уйқу, кўп ейиш, кўп аёлларга яқин бўлмоқ. Кўп гап мия илигини камайтиради ва уни заифлаштиради, қаришни тезлаштиради. Кўп уйқу юзни сарғайтиради, қалбни кўр қилади, кўзни қуритади, кўп ейиш дангаса қилади, қўполликни, оғир дардни келтириб чиқаради. Аёлларга кўп яқинлик қилиш танани кучдан қолдиради, заифлаштиради, бадан намлигини қуритади, асабларни бўшаштиради.

Тўрт нарса баданни вайрон қилади: Ғам, қайғу, очлик, бедорлик.

Тўрт нарса кўзни қувонтиради: Майсаларга, оқар сувга, маҳбубага ва меваларга қарамоқ.

Тўрт нарсада кўзни зулмат босади: Ялангоёқ юришлик, югуриш, кўп йиғлаш, нозик чизилган чизиққа қараш.

Тўрт нарса жисмни кучли қилади: Юмшоқ кийим кийиш, иссиқ-совуқлиги ўртача бўлган ҳаммомни қабул қилиш, ширин ва ёғли таом ейиш, ширин ҳидни ҳидлаш.

Тўрт нарса юзни қуритади, унинг сувини, шўх-шодонлигини кеткизади: Ёлғон сўзлаш, сурбетлик, кераксиз нарсани сўрайверишлик, бузуқлик қилиш.

Тўрт нарса юзни гўзаллигини оширади: Мурувват, вафо, карам, тақво.

Тўрт нарса нафрат, ғазабни келтиради: Кибр, ҳасад, ёлғон, чақимчилик.

Тўрт нарса ризқни кўпайтиради: Кечалари туриш, саҳарларда истиғфорни кўп айтмоқ, садақа бериш, кунни аввалида ҳам охирида ҳам Оллоҳни зикр қилмоқ.

Тўрт нарса ризқни камайтиради: тонгда ухлаш, кам нафл намоз ўқимоқ, дангасалик, хиёнат.

Тўрт нарса фаҳм ва зеҳнга зарар қилади: Ҳўл меваларни кўп ейишлик, .чалқанча ётиб ухлаш ва ғам-қайғу.

Тўрт нарса фаҳмни зиёда қилади: қалбни кераксиз нарсалардан бўшлиги, емак-ичмакдан роҳат олишни камайтириш, ширин, ёғли таомларни тановул қилиш, бадандаги оғир, ошиқча нарсаларни чиқариб ташлашлик.

Шўрчи тумани «Толли ота» жомеъ масжиди имом-хатиби Х.Рашидов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here