Ҳаммамизга маълумки дунёда турли миллат ва элатлар асрлар давомида яшаб келмоқдалар.Уларнинг ўзларига яраша турли хил ақидалари турли хил мақсадлари сари интилганлари каби,уларнинг ўзларига яраша шоду хуррамлик қиладиган ҳар-хил байрамлари мавжуддир. Шунингдек биз мусулмонларнинг ҳам икки буюк байрамимиз бордир. Бири Рамазон ҳайити бўлса, иккинчиси Қурбон  ҳайити байрамидир. Инша Аллоҳ, бир неча кундан сўнг муборак Қурбон ҳайити байрамини нишонлаймиз.Албатта ушбу байрам кунларида мусулмонлар ўзаро бир-бирларига меҳр-мурувват кўрсатиб, қавми қариндошлар бир-бирларидан хабарлашиб,етим-есирларга,бева бечораларга хайру эҳсон қилишиб кўнгилларини овлашлик каби ишлар билан машғул бўладилар, албатта бу шариатимиз буюрган амаллардандир.

Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳадиси шарифларидан бирида «Эй одамлар! Ҳар бир (бой) ҳар бир хонадон аҳли зиммасида ҳар йили қурбонлик қилиш мажбурияти бордир» деганлар. (Имом Термизий). Ушбу ҳадисга кўра қурбонлик қилиш ҳадр йили такрорланадиган ибодатдир. Ибодат эса Унга яқинлашишга ва Унинг розилигини топишга бир воситадир. Бандани Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи молиявий ибодат бу қурбонликдир. Қурбонлик учун сўйилган ҳайвонлар орқали мўмин киши Аллоҳ таолони амри билан ўз молидан воз кеча олишини имтиҳон қилади. Ислом динида бирор жонлиқ орқали амалга ошириладиган ибодатлар кўпдир. Масалан бир хонадонда фарзанд ато этган бўлса қўй сўйиб ақиқа қилади ёки никоҳ тўйида бир қўй сўйиб бўлса ҳам зиёфат қилиб бериш суннат амалдир. Ҳажга борган кишилар ҳам ибодатлари якунига етгандан сўнг бирор жонлиқ сўйишлари вожибдир.

Аллоҳ таоло Қуръони каримни Ҳаж сураси 32-оятида шундай дейди «Яъни иш шудир. Кимки Аллоҳ таолони шоирларини ҳурмат қилса бас албатта бу дилларнинг тақвосидандир» дейди. Қурбонлик ибодатини Аллоҳ таоло учун деб қилинсада лекин фойдани инсонлар кўрадилар.Унинг гўштидан ўзлари ҳам бошқалар ҳам ейдилар Аллоҳга фақат тақво этади. Қурбонлик қилиш Аллоҳ таолонинг амрига итоат қилишдир. Банда ихлос билан қурбонлик қилаяптими ўша бандани Аллоҳ таолога тақвоси борлигидан намунадир. Аллоҳни улуғлаш учун қулай фурсатдир ва уни розилигини топишдир. Қурбонлик қилинадиган ҳайвон нуқсонсиз бўлмоғи лозим. Қурбонликка жоиз бўлмайдиган ҳайвон кўзи кўр бўлмаслиги касал бўлмаслиги,чўлоқ бўлмаслиги,ўта қари ориқ бўлмаслиги шарт. Қиёмат кунида қурбонлик қилинган ҳайвон Сирот кўпригида маркаб (яъни миниб ўтадиган) бўлар экан. Шунинг учун Қурбонликни айби йўқ, бақувват семиз бўлмоғи лозим.

 

  Олтинсой туман “Сўфи Оллоҳёр” жомеъ масжиди имом хатиби        К.Азимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here