Аллохга  Хамдлар булсинки гузал ва мукаддас юртда яшаябмиз. Хар бир инсонга , жонзотга, хайвонга, кушларга, курту-кумурскага хатто наботот оламига бир манзил бир яшаш жой яьни асло ватан керак.  Халк маколларида «Она юртинг  олтин  бешигинг» дейди доно халкимиз.Хар кимнинг ватани олтин бешигидир. Бешикда хар бир бола тинч- ором ухлайди, у бешикни  мехрубон она тебратади, унинг кули тегади, кули теккан бешикда онанинг мехри булади , у мехр хар бир фарзандни тарбиялаган , боккан, улгайтган, вояга етгазган мехрубон рахмдил онада булади. Шунинг учун онани ва она ватанни севиш керак ва мехр куйиш керак . Хатто арзимаган хос ва чуплардан уяа курган кушлар ёки хайвонлар у манзилни ватан деб билади , у жойда ётса ором тинч ётади ва дам  олади .Баьзи вактлар уй хайвонларини бирор жойга олиб бориб куйса яьни уз таом еган ва ором ётадиган жойига етиб келади ва уз манзилини танийди ва билади  адашмай келади. Ватан хаммага азиз ва мукаддасдир качонки унинг кадрига етса ва уни асраса .Баьзи холатларда кулокка чалинади узга юртларда юриб уз юртига тош отишлар ,хар-хил гап сузлар , хар хил асоссиз  фитна- фасодлар , таьна тошлар отишади, натижада узларига ватанфуруш, ватангадо, ватанхойини деган номларни узларига муносиб куришиб ном оладилар. Бу номни олиб узга юрларда сарсон- саргардон, хору- зор булиб юришадилар.Вакт утиши билан  омон колганлар минг афсус надомат билан уз фикрлари ва кимдандир ешитган маслахатлар, пуч ва ёлгон эканликларини кеч англаб етганларини билади, лекин минг афсус булсинки уз юртига , мукаддас ватанига , бегубор халкига, калби дарё ,мехрга гарк, ота-она ва мукаддас оиласига келишга , уларнинг юзига карашга ,узининг кеч булсада ватанга булган хиссиёти  узга юртда курган кийинчиликларини хазм килолмай ,ватан согинчини факат куз ёш билан изхор килади халос,  чунки минг афсуслар булсинки   уйламай ,фикрламай, ота-она ва оксоколлардан маслахат сурамай ,уз пуч гояси билан ватанфуруш деб ном олган .Бу ном Ватан ва халк мехрини ота-боболар этикодини калбдан учириб ташлаган.Бундай холатга хечкимни ва хеч кимнинг фарзандини насиб  килмасин Илохим. Аллох мухаббатимизни домо узига ,расулига, соф ва пок ислом динига ота-боболаримиз этикодига киёматгача бардавом килсин, хеч качон тугри йулдан  адаштирмасин. Бегубор халкимизнинг орасида ватан хакида ибратли ,хаётда синалган гаплар куплаб учрайди. Бир кария фарзандларига мени тугулиб усган кишлогимга  бир олиб бориб, келинглар деганда , фарзандлари отаханни киндик кони тукилган тог этакларидаги  бир кишлокка олиб борса, у ерда факат тепалик ,тоглар ,сойлар , пасту- баландликлар борлигини куриб фарзандлари хайрон колибди. Ёши улуг отахон гох бу тог тарафга ,гох бу сой тарафга бокарди.Озгина сукунат ва тинчликдан сунг фарзандлари отасидан суради, бу ерда нима киламиз тезрок кетайлик  хеч ким хеч нарса бирор бир кишлок хам йук эканку деганда, отахон маюслик билан кузда ёш болаларига озгина сабр килинглар мен мана шу тог-адирлар, тошу-даралар билан сухбатлашаябман сизлар каердан биласизлар, менинг ёшлик даврим ,уйнаб-усган ерлар бу жойлар деб калби мехрга тулиб уз тугилиб усган кишлогини курсатди. Онам алла айтган сойлар бу, отам эркалаб уйнатган даралар бу, уртогларим билан уйнаган кенг сойлар бу жойлардир болаларим деб яна йиглади ёшлигини эслаб отахон. Менинг мехрим ,калбим, мухаббат куйган жойим асл ватаним деб  такрор такрор фарзандларига ватаннинг мукаддаслиги хакида батафсил тушунтириб берди  ва фарзандларининг калбига ватаннинг мехри ва мукаддаслигини сингдирди ,калби  мехр ,кузи ёшга тула  мехрубон отахон. Барчамизнинг калбимизни Аллох мехрга доимо лиммо-лим ва гарк килсин . Яратганнинг мехрубонлик сифати доимо ва хар доим вужудимизда булсин.

Шурчи  туманидаги «Имоми Аьзам Абу Ханифа» жоме масжид

имом-хатиби Х.Хасанов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here