Дунёда ҳамма нарса жуфт жуфт қилиб яратилган. Инчунин эркагу аёлҳам. Эркак ва аёлнинг никоҳ орқали жуфтлиги сабаб жамиятнинг асосий бўлган оила барпо бўлади, вужудга келади. Оилани юритишда динимиз таълимотларига амал қилинадиган бўлса, у ҳақиқатдаҳам мустаҳкам ва бардавом бўлади. Бу йўлда ота-оналар қавму қариндошлар томонидан қанчадан-қанча яхши ниятлар, ҳатти-ҳаракатлар бўлади. Оилалар мустаҳкам ва бахтли бўлиши учун ҳукумат томонидан улкан ишлар қилинмоқда. Ёш келин киёвларни шаръи никоҳдан олдин, тиббий кўрикдан утказиш, уларни оилага тайёрлаш учун ўқувларни ташкил этиш ва ҳоказолар сўзимиз исботидир.Лекин минг афсуски, оила бузилиши билан боғлиқ рақамлар ортса ортмоқдаки, камайгани йўқ. Бунинг эса атрофлича, ўзига яраша сабаблари бор.
Оила бузилишига қуйидаги омиллардан бири сабаб бўлади:
Биринчидан. Ёшларда оила ва оилавий муносабатлар ҳақида билимнинг етишмаслиги.
Иккинчидан. Ароқхўрлик ва гиёҳвандлик. Бу икки офат бир-бирига жуда яқин ва бир-бирига боғлиқ десак тўғри бўлади.
Учинчидан. Зино. Оиланинг бузилишига энг кўп сабаб бўладиган иллатлардан бири бу – зинокорликдир. Аслида никоҳланиш ва оила қуришдан кўзланган энг катта мақсад ҳам зинодан сақланиш. Яъни, жинсий майлни ҳалол йўл билан қондиришдир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
Эй йигитлар. Сизлардан қай бирингиз оила қуришга қурби етса, уйлансин. Уйланиш номаҳрамга кӯз ташлашдан, бузуқликлардан асрайди. Қурби етмаган киши рӯза тутсин, токи унга тӯсиқ бӯлсин . ( Имом Бухорий ва Имом Муслим) .
Туртинчидан . Эру-хотинларнинг ўзаро муносабатларида сабр ва бағрикенгликнинг етишмаслиги оила бузилишига сабаблардандир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оилани мустаҳкам булиши учун эркагу аёлни қаноатли бӯлишга буюрдилар. Жумладан бир ҳадисларида шундай марҳамат қиладилар:
Ҳақиқий бойлик мол мулкнинг кӯплигида эмас, балки ҳақиқий бойлик нафснинг тӯқлигидадир. (Имом Бухорий ва Имом Муслим)
Бешинчидан. Ота оналарни ёшларни ҳаётига бемаврид аралашувиҳам оилаларни пароканда бӯлишига сабаб бӯлмоқда.
Оила инсоният тарихининг ҳамма даврида жамиятнинг асоси бӯғини ҳисобланган ва ҳисобланади. Шундай экан барчамиз жамиятга муносиб оилаларни вужудга келтирмоғимиз, ҳамда барпо қилмоғимиз зарурдир.
Денов туман «Нурил Ислом» жомеъ масжиди имом-хатиби А.Ҳамидов