Қуръони Каримда Аллоҳ таоло мўъмин-мусулмонларни ҳаёт тарзи, олди-берди, оила, ўзаро муносабатлари қандай бўлиши лозимлиги аниқ тизгилар билан тасвирлаб берди. Жумладан ўзаро муносабатларда ғийбат қилмасликни мўъмин бандаларга таъкидлаб шундай марҳамат қилади:

“Эй иймон келтирган бандалар кўп гумон қилишликдан сақланинг! Баъзиларингиз Баъзиларингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан биронталарингиз ўз биродарини гўштини ўлик холатда ейишликни хоҳлайдими?! Бас, гуноҳи ундан ҳам ёмон бўлган ғийбатдан сақланинг”! Ҳужурот сураси.

Саҳобаи киромлар сўрашди: “Эй расулуллоҳ! “Ғийбат нима”? “Биродарингни ўзи йўқ пайтида эшитса хафа бўладиган ишларини гапиришлилигинг” –дедилар. Шунда саҳобалар: “Биз гапирган холат унда бўлсачи”? – дейишдилар. Шунда расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сиз гапирган нарса унда бўлса ғийбат бўлади, агар унда бўлмаса унда тухмат қилган бўласиз” дедилар”.

Демак ҳаётимизда энг кўп учрайдиган холат: “Ғийбат эмасу, лекин фалончи ундақ ёки бундоқ” – деган холат кўп учрайди. “Ғийбат қилманг” – десангиз “Ғийбат эмас ҳақиқат” – дейишади. Ҳадисдан хулоса чиқариб айтадиган бўлсак, ҳақиқат бўлса ғийбат бўлар экан. Акс холда тухмат бўлар экан.

Минг афсуски ҳозирги кунда ғийбат мусулмон бандаларни, айниқса аёлларни энг севимли “машғулоти”га айланди. Иккита одамни боши бирикса кимнидир ғийбат қилад. Бу иш шунчалик оддий холатга айланиб қолдики, уни ҳатто гуноҳлигини ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Хатто баъзилари бугун ғийбатга бордингми деб ном ҳам қўйиб олишган, номи ҳам “Ғийбат” уйалмасдан шу номни қўйганлар-а? Ваҳоланки бу ишни гуноҳлигини Аллоҳ таоло ўз биродарингни гўштин ўлик холатда ейишлик билан тенглаштириб қўйди.

Шаръий китобларимизда ғийбатни турларидан бирига кўзи билан ёки қошлари билан ишора қилиб бировни устидан масхара қилиш киритилган. Демак ҳар қандай холатда бировни устидан кулишликка ёки масхара қилишга мўъмин бандага изн берилмас экан.

Шу ўринда яна бир нарсани айтиб ўтишлилигимиз лозим. Ҳозирги кунда баъзи ёшларимиз бирон кишини кўча-кўйда бирор ноқулай вазиятга тушиб қолган холатини телефонига тасвирга олиб, интернетга қўйиш, холлари кўп учраб турибди. Бу холат энг ёмон ғийбат ҳисобланади.

Ғийбатни гуноҳлигини айтдик, бу гуноҳни кечирилиш шартларидан бири — ғийбат қилган одамингиздан кечирим сўрашлигингиз экан. Шу билан бирга ўша одамни ғийбат қилган даврангизда: “Мен фалончи ҳақида , фалон вақти ноўрин гап айтган эдим. Ўша гапим нотўғри экан. У одам яхши инсон экан. Мен ноҳақлик қилган эканман” – деган маънодаги гапларни айтишимиз лозим экан. Акс холда бу гуноҳимизни Аллоҳ кечирмас экан.

Демак биз учун одатий ҳисобланган ғийбат ана шундоқ оғир гуноҳ экан. Шундай экан бу гуноҳдан сақланайлик. Тилимиз, гапимиз, ҳатти-харакатимиз билан бировга озор бермайлик. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: “Мусулмон киши шундай кишики – уни тилидан ва қўлидан ҳеч ким озор чекмайди”. Аллоҳ таоло барчаларимизни ушбу ва бошқа гуноҳлардан сақланадиган бандаларидан бўлишлилигимизни насиб этсин.

   Я.Очилов
Термиз туман бош имом хатиби

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here