Баъзи бир мусулмонлар одобсизлик қилиб олимларни ҳақорат қилади ва уларни олдида овозларини кўтарадилар, бу жуда ҳурматсизлик ҳисобланади.Чунки Аллоҳ бу ишдан қайтаради.
Аллоҳ таолонинг қавли: «Овозларингизни пайғамбар овозидан баланд кўтарманглар!»
Олимлар пайғамбарлар меросҳурларидир олимлар олдида одобсизлик қилиш ҳудди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга одосизлик қилган бўлади.
Ибн Абу Мулайка разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Икки яхши одам, яъни Абу Бакр билан Умар ҳалок бўлишларига оз қолди. Икковлари Жаноб Расулуллоҳнинг ҳузурларида овозларини баланд кўтариб юборишди. Сабаби, у зотнинг ҳузурларига Бану Тамим қабиласидан отлиқлар келишган эдилар. Абу Бакр Сиддиқ Ақраъ ибн Ҳобисни, Ҳазрат Умар эса бошқа бир кишини уларга амир этиб тайинлашни таклиф қилдилар. Шунда Абу Бакр Сиддиқ Ҳазрат Умарга: «Доим сиз менга қарши иш тутасиз!» — дедилар. Ҳазрат Умар: «Сизга қарши иш тутишни хоҳлаганим йўқ!» — дедилар. Натижада, икковлари ҳам баланд овоз билан тортишиб кетишди. Шу аснода Аллоҳ таоло «Эй мўминлар овозларингизни пайғамбар овозидан баланд кўтарманглар!» деган оятни нозил қилди».

Ибн Зубайр «Мана шу оят нозил бўлгандан кейин, Умар разияллоҳу анҳу Жаноб Расулуллоҳга пичирлаб гапирадиган бўлиб қолдилар, ҳатто у зот кўпинча тушунмай қолиб, қайта-қайта сўрар эдилар»,- дейдилар. Аммо, Ибн Зубайр боболари Абу Бакр ҳақларида бундай гапни гапирмадилар».

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Пайғамбар алайҳиссалом Собит ибн Қайсни қидириб қолдилар. Шунда бир киши «Ё Расулуллоҳ, мен у ҳақда билиб келаман!» — деб чиқиб кетдида, Собитнинг уйига борди. Собит уйида бошини қуйи эгганича ўтирган эди. Бояги киши Собитдан «Нима бўлди?»-деб сўради. Собит: «Ёмон бўлди»- деб, ўзининг Жаноб Расулуллоҳнинг олдиларида баланд овоз билан гапириб юборганини, шу сабабли бутун амаллари ҳабата бўлганини, ўзи эса дўзах аҳлидан бўлиб қолганини айтди. Кейин, ҳалиги одам Жаноб Расулуллоҳнинг ҳузурларига келиб, бор гапни хабар қилди. Жаноб Расулуллоҳ ҳалиги одамни яна Собитнинг уйига жўнатаётиб «Сиз дўзах аҳлидан эмас, балки жаннат аҳлидан экансиз, деб унга айт!»-дедилар».

Абоуллоҳ ибн Зубайр разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига Бану Тамимдан отлиқлар келган эди. Шунда Абу Бакр Сиддиқ «Буларга Қақо ибн Муъаббадни амир қилсангиз!»- дедилар. Умар разияллоҳу анҳу эса «Ақраъ ибн Ҳобисни амир қилсангиз!» — дедилар. Абу Бакр разияллоҳу анҳу Ҳазрат Умарга эътироз билдириб: «Доим менга қарши иш қиласиз!»-дедилар.

Умар разияллоҳу анҳу «Мен сизга қарши иш қилишни хоҳлаганим йў!»- дедилар. Натижада, икковлари гап талашиб, овозлари баланд кўтарилиб кетди. Шу ҳаққа Аллоҳ таоло «Эй мўминлар, Аллоҳ ва унинг пайғамбари ҳузурида (улардан илгари) гапирмангизлар!» деган оятни нозил қилди».
Бугун ҳар бир мусулмон Олимлар олдида одобли булиши шарт чунки улар Аллоҳни амрини етказадиган ҳалол ва харомни ўргатадиган хақ ва ноҳақни талмини ўргатадиган устозлардир.

Шурчи тумани «Толли ота» жоме масжиди имом хатиби Рашидов Ҳайбатуллоҳ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here