Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO” кафедрасида илмий семинарлар ўз фаолиятини бошлади. Дастлабки машғулотни Туркиянинг Анқара университети профессори, таниқли мотуридийшунос олим Сонмез Кутлу ўтказди.

Хорижлик олимларнинг илмий тажрибаларини ўрганиш, ўзаро фикр алмашиш ва илмий алоқаларни кенг йўлга қўйиш мақсадида 15 февраль куни олим Сонмез Кутлу академия ўқитувчи ва докторантлари, мустақил тадқиқотчилари учун “Тадқиқотни тўғри йўлга қўйиш ва амалга ошириш” мавзусида илмий семинар олиб борди. Олим ҳозирда Академияда ўз педагогик фаолиятини бошлаган “Moтуридия таълимоти манбалари таҳлили”, “Kaлом илми ва ақида мактабалари тарихи”, “Moтуридия таълимоти тарихи” каби фанлардан талабаларга сабоқ бериб келмоқда.

Семинарда илмий тадқиқот мавзусини танлаш, маълумотларни тўплаш ва таҳрир қилиш, адабиётлардан ҳамда манбалардан фойдаланиш, Америка ва Туркия тажрибаси, таълим тизимидаги ўзига хосликлар ва бошқалар хусусида атрофлича маълумотлар берилди.

Тингловчилар томонидан берилган саволларга мутахассис кенг ва батафсил маълумот бериб ўтди.

Ўтказилган семинар халқаро тажриба алмашиш борасида илмий-амалий аҳамиятга эгалиги ҳамда илмий салоҳиятни ошириш борасида муҳимлиги билан қимматлидир. Таъкидлаш лозимки, бу каби илмий семинарлар мунтазам равишда ўтказилади ва академия илмий соҳа мутахассислари учун фойдали ва самарали бўлиши кўзда тутилган.

Шунингдек, кафедра томонидан ҳар ойда икки маротаба магистрантларга илмий семинарлар ўтказилиб келинмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here