Дунё ҳаёти ҳар бир инсонга берилган ўткинчи синов муддатидир. Ундаги ҳар бир кун, соат дақиқа ва хатто сония инсон учун кўп фойда келтирадиган ғанимат бир фурсатдир, бунда инсон онадан туғулиб вафот этгунча охират учун сай-ҳаракат қилади. Умур бўйи қилган яхши амаллари эвазига савоб ёмон амаллари учун гунох ёзилиб турадиган бир муддатдир. Мўмин-мусулмонлар амал қиладиган савобли амаллардан бири беморни зиёрат қилишдир. Абу Ҳурайро разилоллоху анхудан ривоят қилинади, у киши: Бир куни “Расулуллох саллоллоху алайхи васаллам: Ким бугун эрта билан рўзадор бўлиб туради? –деб саҳобийлардан сўрадилар. Абу Бакир Сиддиқ (р.а) “Мен” дедилар Расуллох (с.а.в) “Сизлардан қайси бирингиз бугун бир беморни бориб кўрди?” – дедилар. Абу Бакир Сиддиқ (р.а.) “Мен” дедилар. Расулуллох (с.а.в.) “Қайси бирингиз бирор кишига жаноза ўқишда ҳозир бўлдингиз? деб сўраганларида ҳам Абу Бакир Сиддиқ (р.а.) “Мен” дедилар. Расулуллох (с.а.в.)  яна “Бугун қайси бирингиз бирорта мискинга таом берди? деганларида  ҳам Абу Бакир Сиддиқ (р.а.) “Мен” деб жавоб бердилар. Марвон деди: Шунда Расуллох с.а.в.) “Мана шу хислатлар кимда бир кунда жам бўлган бўлса, албатта зжаннатга киради дедилар. (Имом Бухорий ривояти). Қуйидаги ҳадиси шарифда Беморни кўриш мўмин мусулмонларнинг бир-биридаги хаққи эканлиги таъкидланади. Абу Ҳурайро ривоят қилинади. Расулуллох салоллоху алайхи вассаллам  бундай деганлар: мўминларнинг бир-бирида олтита хаққи бор: касал бўлса, бориб зиёрат қилади: ўлса жанозасига  Ҳозир бўлади,  уни чақирса жавоб қилади. Унга йўлиққанда салом беради, акса урса урганида уни дуо қилади. Ёнида йўғида ҳам борида ҳам унга яхшиликни истайди. (Имом Термизий ривояти). Бу ҳадисдан санаб ўтилган бир-биримиздаги шарият белгилаб куйган хукук бурчлар хисобланади. Беморлардан хол ахвол сўраб хақларига дуойи хайрлар қилиб, касал одамдан ҳам дуо олиш Исломий одатлардандир. Ҳозирги вактимизда ҳам ўз замонда илмли пешволаримиздан бирининг кўшниси билан сухбатлашганимизда шул кишининг хурсанд  бўлиб шундй деганларига мен гувох бўлдим. Менинг оёғим синиб ётб қолдим менинг қўшним холимдан олти ой бир кун ҳам қолмай ҳар икки куни эрталаб холимдан хабар олиб тузалиб кетгунимча келиб турди деди. Яна бир илимли кишининг шундай одат қилиб олган савобли иши бор экан. Сизу биз ҳам ўрнак оладиган иши, ҳар куни аср номозидан кейин озгина совға билан бўлса ҳам махалласидаги бетоб бўлиб ётган кишиларнинг биридан хабар олиб уни хурсанд қилар экан. Абу Асмодан ривоят қилиади:  “Ким биродарини кўргани борса, жаннатнинг хурфасида бўлади”. (Осим ривоятларидан бири) Абу Қилобага: “Жаннатнинг хурфаси нима” дедим. “Жаннатнинг мевалари” деди Абу Қилобага: Абу Асмо кимдан ривоят қилган? “ дедим. “Савбондан, у эса Расуллуллох салаллоху алайхи вассалламдан” деди. (Имом Бухрий ривояти.) Аллох таоло барчамизни ўзи рози бўладиган солиҳ амалларга мувафак этсин. Ўзимиз ва оила аъзоларимизни соғлом эътиқодда ҳаёт кечириб боришимизни насиб айласин.

 

Қизириқ тумани бош имоми  Абдухалил Абдуназаров 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here