Ҳозирда ҳаво иссиқ. Оммавий сув ҳавзаларида чўмилишга эҳтиёж бор. Бунда авратни очиб чўмилиш ман қилингандир. Эркакнинг аврати киндик остидан тизза остигачадир. Шунинг учун ана шу миқдор жойни беркитиш лозим бўлади.
Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Бир куни бир жамоа билан бирга эдим. Улар кийимларини ечиб сувга киришди. Мен «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса сувга авратини беркитадиган нарса билан кирсин» , деган ҳадисга амал қилиб кийимимни ечмадим. Кечаси туш кўрдим. Тушимда бир киши:
«Эй Аҳмад! Хурсанд бўл. Сен суннатни амалга қўйганинг учун Аллоҳ сени мағфират қилди ва эргашиладиган имом қилди», деди. Мен унга: «Сен кимсан?», десам у: «Мен Жаброилман», деди.
Шўрчи туманидаги Домла Қосим жомеъ масжиди имом хатиби М. Мусулманов