Сулаймон алайҳиссалом
бир чумолини кўриб ундан:
— «Кунда қанча БУҒДОЙ
ейсан.?» — деб сўрабдилар.
Чумоли:
— «Бир дона», — деб жавоб
берибди.
Сулаймон алайҳиссалом
унинг олдига бир дона буғдойни қўйибдилар-да, устидан бир косани ағдариб:
— «Кунлик ризқингни мен
келтириб тураман», — дебдилар.
Эртасига келиб, косани олиб
қарасалар ЧУМОЛИ бир дона буғдойнинг ярмини еб,
қолган ярмини ушлаб ўтирганмиш.
Сулаймон алайҳиссалом
чумолига:
— «Менга, бир дона
буғдойни бир кунда ейман, деган эдинг. Ярми ОРТИБ қолибдику», — дебдилар.
Чумоли у зотга қараб:
— «Ризқим Аллоҳнинг
зиммасида экан, У Зот менга кунлик ризқимни етказишни
унутмайди! Бунга ИШОНЧИМ КОМИЛ! Лекин, куним сизга қолгач, эсингиздан чиқиб қолсамчи, деган ХАВОТИР билан ярмини олиб қўйдим. Чунки, бандага ИШОНЧ йўқ!
Ризқ фақат Аллоҳдан», — деб жавоб қилибди.

Узун тумани Бахоуддин Накшбанд жомиь масжидининг имом хатиби Олимов А.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here