Бир куни ҳазрати Ийсо (а.с) бир қўйнинг қулоғига эгилиб, пичирлаб нимадир айтадилар. Кунлар ўтиши билан ҳалиги қўй озиб, мадорсизланиб, заифлаша бошлабди. Буни кузатиб юрган одамлар ҳайрон бўлиб, Пайғамбаринг олдига келиб:
— Ҳазрат, сиз бу қўйнинг қулоғига нима дегансиз, у бутунлай хароб бўлиб кетяпти? — деб сўрабдилар. Шунда Ийсо (а.с):
— Ҳар куни сизларга айтадиганимни бир мартагина унга ҳам айтиб кўрдим, — деб жавоб берибдилар. Бу жавобдан янада таажжубга тушган оломон:
— Нима дедингиз, эй Аллоҳнинг элчиси? — деб қизиқиб яна сўрабдилар.
— Ўласан…! Ўлим ҳақ…! деб айтдим холос. У буни тушунди, лекин сизлар ҳали ҳам тушунмаяпсизлар, — деб жавоб берибдилар.
Шўрчи туманидаги Домла Қосим жомеъ масжиди имом хатиби М. Мусулманов