Мўмин кишини энг яхши сифати такдири азалга имон кетиришидир. Инсоннинг хаёт йўлида турли синовларга дуч келади Аллохнинг синовларига сабр килмаса Аллох рози булмайди. Аллох таола хадиси кудсийда шундай дейди.
«Гувоҳлик бераманки, якка Ўзимдан бошқа илоҳ йўқ. Менинг шеригим ҳам йўқ. Муҳаммад Менинг қулим ва расулимдир. Ким қазои қадаримга рози бўлмаса, балоларимга сабр, неъматларимга шукр қилмаса, берганларимга қаноат этмаса, Мендан бошқа худога ибодат қилаверсин. Ким дунё учун ғам чекса, гўёки Менга ғазаб қилган бўлади. Ким мусибатимдан шикоят этса, гўё Мендан шикоят қилган бўлади. Ким бойнинг ҳузурига кириб, бойлиги учун унга тавозе этса, динининг учдан бирини кетказибди. Ким аҳлидан бирор киши вафот этгани учун юзига урса, гўё Мен билан уришиш учун найза олибди. Ким қабр устидаги шохни синдирса, Каъбам эшигини қўли билан бузгандек бўлибди. Ким қайси эшикдан еяётганига (яъни, ҳаром нарсага) парво қилмаса, Аллоҳ уни қайси эшикдан жаҳаннамга киритишига ҳам парво қилмабди. Кимнинг динида ўсиш бўлмаса, у ноқисликдадир. Ким ноқисликда бўлса, унинг учун ўлим яхшироқдир. Ким билган нарсасига амал этса, Аллоҳ таоло у билмаган илмни унга мерос қолдиради. Кимнинг орзу-ҳаваси кўпайса, амали холис бўлмайди». дейилган
Шундай экан амаллар холис Аллох учун булиши керак синовларни чиройли кабул килиб яратганга шукр килишлиги керак.
Кишиларни тўғри йўлга чорлашда сабр билан насиҳат қилиш лозим. Аллоҳ таоло бундай дейди:
«Аср билан қасамёд этурманки, (ҳар бир) инсон зиёнда (бахтсизликда)дир! Фақат имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган, бир-бирларига ҳақиқатпарвар бўлишни тавсия этган ва бир-бирларига сабрли бўлишни тавсия этган зотларгина бундан мустаснодирлар»(Аср, 1–3).
Мусулмонлар мазкур жиҳатларни бир бирларини хақга чакириши, сабрга чакириши лозим.
Аллох таоло барчаларимизни кўтара олмайдиган синовлар билан имтихон килмасин туғри йўлидан адаштирмасин.
А. Хабибулаев
Шурчи туман бош имом хатиби