Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Исломнинг нимаси яхши?» — деб сўради.
«Таом бермоқлигинг, ҳамда таниган ва танимаган одамингга салом бермоқлигинг», — дедилар».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аввал салом, кейин калом», — дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Чунки, салом омонлик ва тинчликдир. Аввал омонлик ва тинчликни эълон қилиб олиб, сўнг гап бошлаш лозим. Шунинг учун, танигану танимаган ҳар бир кишига гапиришдан аввал салом бермоқ исломий маданиятнинг ажралмас қисмидир.

Салом — тинчликнинг фойдаларидан

1. Салом Аллоҳ таолога таслим бўлишдан иборат бўлиб, У зотнинг муҳаббати ва розилигига сазовор қилади.

2. Салом амният ва омонлик тарқатади.

3. Салом ила қон тўкилишининг олди олинади.

4. Салом орқали душман билан ярашилади.

5. Салом Исломнинг барча умматларига даъватидир.

6. Салом ила банда икки дунё саодатига эришади.

Сурхондарё вилояти “Саййид Муҳиддинхон”
жомеь масжид мухтасиби: Т.Абдулахатов

ПОДЕЛИТЬСЯ
Олдинги мақолаMahr
Кейинги мақолаНАМОЗ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here