Қуръон ва ҳадисдан ҳукм олишга ким ҳақли?
Ушбу мавзуни ёритишимиздан мақсад, ҳозирги кунда баъзилар ўзича оят
ва ҳадислардан ҳукм чиқариб, нотўғри фатволар бериб, ўзини ва ўзгаларни
адаштирмоқда. Аслида, Қуръони карим ва ҳадиси шарифдан ҳукм олиш ёки
масала чиқариш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Бу масъулиятли ишни
ижтиҳод (оят ва ҳадислардан ҳукм чиқариш) даражасига етган мужтаҳид
зотларгина амалга оширишлари мумкин.
«Нурул-анвор» китобида Қуръон ва ҳадисдан ҳукм чиқариш учун қуйидаги
шартлар мавжудлиги баён қилинган:
яъни: «Ижтиҳод қилишнинг шарти — Қуръони каримни луғавий ва шаръий
маъноларини пухта билиш, ҳадис ва унинг етиб келиш йўлларини ҳамда
қиёснинг турларини чуқур англаб етиш».
Қуръони каримни билиш дегани — Қуръоннинг маъноларини қисқача
тушуниш эмас. балки Қуръони каримга доир барча илмларни чуқур билиш ва
бу соҳада моҳир бўлиш керак. Яъни, носих (ўзидан олдинги оятнинг ҳукмини
бекор қилувчи) ва мансух (ҳукми тўхтатилган) оятлар ҳақидаги илм, мутлақ
(умумий маънода келган) ва муқайяд (махсус бир маънода келган) оятлар
ҳақидаги илм, сабаби нузул — оятларнинг тушиш сабабларига доир илм,
араб.тили. усулул фиқҳ, балоғат ва фасоҳат фанларида моҳир бўлиши ва бунга
доир зарурий илмларни ўзида ҳосил қилган бўлиши керак.
Ҳадис илмини билиш дегани — «саҳиҳ», «ҳасан» ва «заиф» ҳадисларни
билиш, ҳадис ровийларининг тарихини билиш, носих (ўзидан олдинги
ҳадиснинг ҳукмини бекор қилувчи) ва мансух (ҳукми тўхтатилган ) ҳадисларни
билиш ва бунга доир зарурий илмларни ўзида ҳосил қилган бўлиши зарур.
Қиёс йўлларини яхши билиш дегани — оят ёки ҳадис ёхуд ижмода
далили келган масаланинг иллати (сабаби) шаръий ҳукми бўйича далил
келмаган масалада топилиб, унга тенглаштиришдир. Қиёс қилишнинг бир
қанча шартлари ва қонун-қоидалари бор. Қиёс қилувчи киши мана шу
илмларнинг барчасини билиши лозим.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик даврларида
оятлардан ҳукм чиқарганлар ва асосий барча масалаларнинг ечимини баён
қилганлар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Расулуллоҳ алайҳиссаломга хитоб қилиб,
шундай марҳамат қилган:
яъни. «Одамларга нозил қилинган нарсани уларга баён (тафсир) қилиб
беришингиз учун сизга зикр (Қуръон)ни нозил қилдик» (Наҳл сураси, 44-оят).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин саҳобаи
киромлар, тобеинлар ва табаа тобеинлар баъзи масалаларда ижмо қилганлар
(якдил фикрга келганлар) ва масалаларни бир-бирига қиёс қилганлар.
Натижада, тўрт мўътабар мазҳаб шаклланди ва бу тўрт мазҳабни тўғри
эканлигига барча уламолар иттифоқ қилдилар. Ўша пайтдан бери янги
замонавий масала пайдо бўлса, етук уламолар Қуръон, ҳадис, ижмо ва
қиёсларга суяниб масалага ечим топганлар. Тўрт мазҳабнинг ташкил топиши
ҳижрий II—III асрларга тўғри келса-да, булар ҳозирги ҳижрий XV асргача бир-
бирлари билан аҳл-иноқ, ўзаро ҳурмат-эҳтиром ва тинч-тотув яшаб
келмоқдалар. Тўрт мазҳаб имомлари қилган ишлари қуйидаги ривоят қўллаб қувватлайди.
Яъни, Ҳазрати Али розийаллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан сўрадилар: «Эй Аллоҳнинг Расули, агар менга бир масала рўбарў
бўлса-ю, мен унинг ечимини Аллоҳнинг китобдан ҳам, Расулининг суннатидан
ҳам тополмасам, унда қандай йўл тутай? Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
«Фақиҳ ва обидлар билан маслсгҳатлашинглар, бу ишда хос бир фикрни
жорий қилманг», дедилар (Имом Табароний ривояти).
Аммо охирги икки асрда тоифалар чиқиб, одамларни мазҳабсизликка
чақириб, ўзларини гўё Қуръон ва ҳадисга амал қилувчилардек кўрсатмоқцалар.
Уларнинг иддаоларича ҳар бир мусулмон Қуръон ва ҳадисдан тўғридан-тўғри
ҳукм олишга ҳақли ва мазҳаблар ислом умматини тафриқага солган эмиш.
Улар «Биз фақат Қуръон ва ҳадисга амал қилиб, барча умматларни бир
қиламиз», дейдилар. Ваҳоланки, ушбу мазҳабсизлар ўтган икки аср мобайнида
ўзларини ораларида бир қанча фирқаларга бўлиниб кетдилар. Уларда муайян
маслак ва мустаҳкам умумий қоидалар йўқлиги боис, ўзаро келиша олмасдан
турли ихтилофларга бордилар.
Мазҳабсизликка тарғиб қилувчилар: «Келинглар, мазҳабларни қўяйлик,
Қуръон ва суннатга бирлашайлик», дейдилар. «Қуръон ва ҳадисга қандай
бирлашамиз» дейилса, «Ижтиҳод қиламиз», дейишади. Пайдо бўлганига
эндигина икки асрдан ортиқроқ вақт ўтган салафийлик оқими ҳозирнинг ўзида
бир неча тоифага бўлинган. Жумладан, Ас-салафиятул-илмия, Ас-салафиятул-
жиҳодия, Ас-салафиятус-сурурия, Ас-салафиятул-жомия.
Аҳли сунна вал жамоа мужтаҳидларининг мазҳабларини 15 асрдан бери
бутун ислом уммати бир овоздан «ҳақ» деб қабул қилганлар. Бемазҳабларнинг
йўллари эса, бошлангандан ҳозиргача аксар олимларнинг эътирозига сабаб
бўлиб келмоқда. Уларнинг мазҳабини ўзлари ва ҳиссиётга берилган юзаки илм
билан машғул бўлганлар қабул қилишди, холос.
Афсуслар бўлсинки, барча етук олимлар эътироф қилиб турган мазҳабдан
баъзи юртдошларимиз юз ўгириб, «Мен Қуръон ва ҳадисдан ўзим ҳукм оламан»
дея катта хато қилмоқдалар. Сабаби, киши Қуръони карим таржимасини ўзини
билиши ёки бир нечта ҳадислардан хабардор бўлишини ўзи ҳукм чиқаришга
кифоя қилмайди. Юқорида санаганимиздек, ҳукм чиқариш учун кўплаб
илмлардан хабардор бўлиб, уларни пухта ўзлаштириш лозим. Сабаби, илмсиз
фатво бериш шариатимиз кўрсатмаларига кўра ҳаром ҳисобланади. Чунки
илмсиз фатво бериш Аллоҳ ва Унинг Расули номидан ёлғон гапиришдир.
Илмсиз фатво бериш бошқаларни адаштиришдир. Инсонларни адаштириш,
залолатга бошлаш эса катта гуноҳдир. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам бундай деганлар:
Яъни: «Ким илмсиз фатво берса, унинг гуноҳи фатео берган кишига
бўлади. Ким ўз биродарига тўгри йўл бошқа томонда эканини билиб
туриб, иккинчи бир йўлга ишора қилса, унга хиёнат қилибди» (Имом Абу
Довуд ривояти).
Ҳадислардан ҳукм чиқарган мужтаҳид уламоларимиз бир мавзуда нечта
ҳадис бўлса, шуларни жамлаб ва саралаб кейин фатво берганлар. Чунки бир
мавзудаги ҳадисларни тўлиқ ўрганмасдан туриб берилган фатво хато бўлиши
эҳтимоли каттадир. Зеро, баъзи саҳиҳ ҳадислар мансух (ҳукми бекор) бўлган
бўлиши мумкин.
Шуни ҳам унутмаслик керакки, диндан бехабар бўла туриб диний
саволларга жавоб беришга журъат қилиш жуда катта хатар ҳисобланади. Бу ҳақца Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Яъни: «Фатвога журъатли бўлганларингиз дўзахга журъатли
бўлганингиздир», деганлар (Имом Дорамий ривояти).
Шундай экан, диний саволга жавоб беришни ўз мутахассисларига
топшириш мақсадга мувофиқдир.
Хатиб Бағдодий ўзининг «Насиҳату аҳлил ҳадис» китобида қуйидаги
ривоятни келтирган:
Яъни: Имом Аъмаш (Бу зотдан Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ кўп
ҳадисларни ўрганганлар) Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан айрим масалалар
борасида сўрар ва Абу Ҳанифа у кишига жавобларини айтардилар. Имом
Аъмаш ҳайратланиб: «Бу нарсаларни қаердан __ билдинг?» десалар, Абу
Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: «Ўзингиз бизларга Иброҳим Нахаийдан фалон
ҳадисни, Шаъбийдан фалон ҳадисни айтиб бергансиз-ку?! (ана ўшалардан
чиқарганман)» дер эдилар. Шунда Аъмаш: «Эй факиҳлар жамоаси! Сизлар
табибларсиз, биз эса дори тайёрловчилармиз», дегандилар.
Шундан ҳам биламизки, қадимда фақиҳлар, албатта, ҳадисдан илми бўлган
ёки, аксинча муҳаддисларнинг фиқҳдан насибаси бўлган ва улар фақиҳ олимлар
сўзини эътиборли санаганлар. Улардан кейингиларда ҳам шу ҳолат кузатилган.
Ибн Ҳажар Асқалоний фақиҳлардан бўлишлари билан бир қаторда, ҳадис
илмида пешқадам бўлганликлари ҳеч кимга сир эмас. Бадруддин Айний ҳам
катта аллома, фақиҳ ва муҳаддис бўлганлар. У киши ҳанафий фиқҳида машҳур
бўлган «Ал-Ҳидоя» китобини шарҳлаш билан бир қаторда, имом Бухорийнинг
«Ал-Жоми ас-саҳиҳ»ларига ҳам ниҳоятда мукаммал шарҳ ёзганлар. Шу икки
имом ва бошка кўплаб забардаст уламолар ҳам мазҳабни тарк қилиб, «мен оят,
ҳадисдан ўзим ҳукм оламан»деганлари йўқ, балки, сўзсиз мазҳабни маҳкам
ушлаб, шунга амал қилдилар.
Маълумки, ватандошимиз Бурҳониддин
Марғинонийнинг «Ҳидоя» асарларини бутун ислом олами ўқийди. Айниқса,
«Ал-Ҳидоя»ни бугунги кунда ҳам дунёдаги кўзга кўринган Ал-Азҳар каби
университетларда дарслик сифатида ўқитилмоқда. Ушбу мўътабар китоб
инглиз. рус ва бошқа тилларга ҳам таржима қилинган. Энг эътиборлиси,
Бурҳониддин Марғиноний ҳазратлари бирон масалада ўзларича Қуръон ва
ҳадисдан ҳукм олмаганлар. Фақатгина мазҳаб • -соҳиблари, мужтаҳидларнинг
олган ҳукмларини келтирганлар. Шундай улуғ зотлар ҳам тўғридан-тўғри ҳукм
олишга журъат этмадилар. Улар динимизни соф ҳолатда бизгача етиб келишига
холис хизмат қилган зотлардир.
Ҳижрий X асрда яшаб ўтган олим Жалолиддин Суютий 600 га яқин
устоздан таълим олган, 750 та китоб ёзган, 200 мингта ҳадисни санадлари ила
ёд олган эдилар. Шу зот ҳам —шофеъий мазҳабига амал қилганлар.
Хулоса қилиб айтганда, мужтаҳидлар каби сифатларга эга бўлмасдан
туриб ҳозирги кунда Қуръондан ёки ҳадисдан ўзим ҳукм оламан деган кишилар
Қуръон ва ҳадиснинг зоҳирий маъноларидан ҳукм олиб, ўзлари ҳам адашадилар
ва ўзгаларни ҳам адаштирадилар.
Узун тумани “Домла Мухаммадий”
жомье масжиди Имом- Хатиби:
А.Зиядуллаев