Истиқлол шарофати билан юртимизда дин ва миллий қадриятларимиз, эътиқод эркинлиги тикланди. Асосий қонунимизда эътиқод эркинлиги тўғрисида кафолатланди. Виждон эркинлиги тўғрисидаги қонунга эътиқод қилувчиларнинг ҳақ-ҳуқуқлари белгилаб қўйилди. Муборак Ҳаж ва Умра сафарларини ихтиёр этганларга ҳукуматимиз томонидан кенг имкониятлар яратилди. Мўмин-мусулмон фуқароларимизга масжидлар фойдаланишга топширилди. Жаннатмакон юртимизда талабалар учун диний билим юртлар очилиб, ўқитилмоқда. Фуқароларимизнинг талабларига кўра ўзлигимизни ва ўзимизнинг муқаддас динимизни ўрганиш учун диний адабиётлар “Ҳидоят” , “Мўминалар” журнали ва “Ислом нури” газеталари чоп этилмоқда. Афсуски ушбу буюк неъматлардан фойдаланиб туриб, ношукрлик қилаётган, ғанимлар ноғорасига алданиб, ўз Она ватанига тажовуз қиладиган, тош отадиган инсонлар ҳам йўқ эмас. Айниқса дунёнинг турли давлатларида бўлаётгани каби, бизнинг ҳам юртимизда ҳар хил экстремистик, ақидапараст сохта тарғиботчилар, ваҳобийлар, мутаассибларнинг ботил ақидасига эргашиб адашганларнинг борлиги бизни ҳам ранжитиб келмоқда. Биз ота-оналар ўз фарзандларимизни яқинларимизни огоҳликка чақиришимиз керак.Уларга соф ислом таълимтотини англатиб, ҳар хил оқимларга қўшилиб қолишидан эҳтиёт ва хушёр бўлмоғимиз зарурдир.
Олтинсой тумани “Рахмонберди хожи” жоме масжид имом хатиби Абсаломов Зикрулло