Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ташаббуси билан Сурхондарё вилоятига Тошкент шахридан 21 нафар етук уламолардан ташкил топган делегация ташриф буюрди.
Делегация аъзолари ташриф чоғида Сариосиё туманидаги “Сўфи Оллоёр” жоме масжидига пешин намозини адо этдилар ва намозхонлар билан дилдан суҳбатлашдилар.
Тошкент шаҳри “Убай ибн Каъб” жоме масжиди имом-хатиби Абдуҳалим Матқулов жуда чиройли мавъизалари билан барчани кўнглини шод этди.
Мавъизада мўмин-мусулмонларга сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, шукрнинг фазилатини баён этдилар.
Ташрифлар давом этмоқда…
ЎМИ Сурхондарё вилоят вакиллиги матбуот хизмати