Эру хотин ўзаро юмшоқ муомилада бўлишлари ва буни зарурат сифатида қабул қилишлари, бир бирларига очиқ юз билан қарашлаари, кўнгилсиз гап сўзларга сабир қилишлари улкан савобли амалдир. Бу хақда Набий с.а.в дан қуйидаги хадис ривоят қилинган:

Абу хурайра розиоллоху анхудан ривоят қилинади Набий с.а.в Мўминларнинг иммомни комилроғи – хулқи яхшироғидир. Сизларнинг энг яхшиларингиз аёлларингизга яхшилик қиладиганларингиздир дедилар. Бошқа бир хадисга кўра эр уйига келиб аёлига мухаббат нигохи билан қараса, аёли хам мухааббат билан эрига боқса, бас Аллох икковларига хам рахмат нигохи билан назар солади. Чунки  эр хотин хар доим бирга бўлиб, узоқ муддат хаёт кечирадилар шу сабабли, базида бири иккинчисига кўнгилсиз гапларни гапириб қўйиши табиий холдир, лекин бир-бирларига қовоқ тумшуқ қилишлари, уруш жанжал чиқариб бири иккинчисига стам етказиши натижасида эр хам хотин хам бу дунё хурсандчилигидан махьрум бўлишади. Зеро Росулуллох с.а.в айтадилар Абу хурайра Розийоллоху анхудан ривоят қилинади, мўмин киши мўмина аёлга ғазаб қилмасин, агар унинг бир хулқини ёқтирмаси, бошқасини ёқтирурлар дедилар. Агар эр хотин ушбу қоидага амал қилиб ўзаро мухаббат билан хаёт кечирсалар ва бир-бирларига яхши муомила қилишга уринсалар уларнинг жуфтликдаги хаётлари хурсандчиликга тўла бўлади ва уларнинг қилган чиройли муомилалари сабабли хаётлари давомида номаи амолларига ажри савоб қўшилиб боради.

 

Шеробод тумани «Имом Термизий» жоме масжиди имом ноиби   А.Бобоев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here