Донишмандлардан бирини саховатли бой меҳмонга чақирди. Айтилган кун донишманд меҳмонга келди. Мезбон бой уни қучоқ очиб, очиқ чеҳра билан кутиб олди ва меҳмонхонасига таклиф қилди. Таклиф қилинган хонада бойга яқин кишилар ҳам бор эди. Донишманд кириши билан ҳамма ўрнидан туриб, қўллари кўксида унга салом бериб кўришишди. Азиз меҳмонни эҳтиром айлаб, дастурхоннинг тўрига ўтқазишди. Дастурхон турли-туман нозу неъматлар билан тўла эди. Бирин-кетин таомлар ҳам тортила бошланди. Аммо негадир донишманд таомлардан жуда кам тановвул қиларди. Буни кўриб мезбон хижолат тортди ва деди:
— Тақсир нозу неъматлардан жуда кам тановвул қилаяпсиз, бунда бир ҳикмат борми? — деди минг ҳижолат чекиб. Бироз ўйланиб турган донишманд:
— Эй азизим! Биз бундай лаззатли таомларни есаг-у оиламиз, фарзанд ва жигаргўшаларимиз уйда оддий таом есалар, бу ишимиз тўғримикан? Шуни ўйлаб қолдим, — деди.
Ўзимиз яхши кўрадиган таомларни, аҳлимизга ҳам раво кўрайлик Азизлар!.
Денов туман бош имом хатиби П.Тошбоев