Коронавирус сабаб таълим муассасаларида таътил эълон қилинди. Шу кунларда Тошкентда таҳсил олаётган йигит-қизлар уйига кетмоқда.
Талабаларни ўз яшаш манзилига бепул олиб кетиш учун Қашқадарё, Самарқанд, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг мутасаддилари ташаббус кўрсатиб тезкор чоралар кўрди. Минглаб талабалар ота-онаси бағрига эсон-омон етиб олди.
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, вилоят Транспорт бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Ёшлар иттифоқи масъуллари сурхондарёлик талабаларни уйига бепул жўнатди.
“Эзгулик карвони” акцияси доирасида 1 автобус ва 30 га яқин енгил автомобиль жалб этилди. Улар нафақат талабаларни, балки сурхондарёлик бошқа фуқароларни ҳам доимий яшаш манзилига олиб кетмоқда.
Таъкидланишича, мазкур акция доирасида талабалар Тошкент шаҳри ва вилоятига бепул олиб келиниши ҳам режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here