International Journal of Antimicrobial Agents нашри хабарига кўра,  франциялик олимлар SARS-CoV-2 коронавирусига қарши дори воситасининг клиник тадқиқотлари натижаси муваффақиятли бўлганини маълум қилди.

Француз олимлари гидроксихлорохиннинг коронавирусга алоҳида ва азитромицин антибиотиги билан биргаликдаги таъсирини ўрганишди. Тадқиқотлар Марсель университетининг Méditerranée Infection госпиталидаги юқумли касалликлар шифохонасида ўтказилди.

Тадқиқотларда COVID-19 симптоми бўлган ва симптомлар бўлмаган 36 киши иштирок этди. Беш кун давомида янги дори воситасини қабул қилган олти беморда коронавирус тести салбий чиқди, яъни уларнинг барчаси тузалди.

Олимлар ушбу натижани тасдиқлаш учун кенгроқ миқёсдаги клиник тадқиқотлар ўтказилиши кераклигини қайд этишмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here