Байрамлар дастлабки пайтларда оммавий равишда нишонланмаган ва ўша пайтларда бунга ҳожат ҳам бўлмаган. Кейинчалик, кўплаб халқларнинг Ислон қабул қиилиши, мусулмонларнинг араб тилини билмаганлари ва бошқа сабабларга кўра диний таьлимотларини етарлича ўзлаштира олмаганлари оқибатида турли ноқулайликлар келиб чиққан. Мазкур камчиликларни бартараф қилиш учун турли восита ва чора тадбирлар ўйлаб чиқилган. Ана шундай тадбирлар ичида ушбу байрамларни жорий қилиш ва нишонлашни йўлга қўйиш ҳам бор эди. Бу байрамлар орқали мусулмонлар оммасига Ислом умматига ўз тариҳидаги муҳим ҳодисаларни эслатиб туриш, уларнинг сабаби ва аҳамиятини англаб етишга ёрдам бериш кўзда тутилган.
Масалан, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратларини ҳар ҳижрий йил бошида эслаш, байрам қилиш ва бир-бирини табриклаш одат тусига кирган. Бу билан ҳижрий қамарий йил ҳисобининг аввалида йилбоши байрам йўлга қўйилган. Бунда асосан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратлари тафсилоти ва бу улкан ҳодисанинг мусулмон уммати учун аҳамияти ва ундан бугунги кунда ибрат олиш каби ҳикматлар кўзда тутилган. Ҳозирги кунимизда бу байрам, асосан, матбуот ва ахборат воситаларида мақола ва марузалар, турли чиқишлар уюштириш орқали бўлади. Кишилар бир бирларини табриклайдилар. Охирги пайтларда Ислом давлвтлари раҳбарлари ҳам ҳижрий йил бошида бир бирларига табрик юборишни йўлга қўйганлар.
Барча халқларда ўтган улуғ кишиларни, машҳур кунлар, воқеалар ёки бошқа муносабатларни байрам қилиш одат тусига кирган. Аммо бу байрамлар кўпроқ еб ичи, ўйнаб кулиш, ароқхўрлик, турли фисқу фужур ишлар билан тўлиб тошган.
Исломда эса байрам ўзига хос бўлади. Илоҳий дастур баййрами бўлмиш Қадир кечаси шулар жумласидандир. Чунки худди шу кеда Қурони карим нозил этила бошлаган. Бу байрамда қалбни поклаш, виждонни сайқаллаш имкони бор. Аллоҳга яқинлик ҳосил қилиш учун ҳам бу кечада бедор бўлиб, ухламай ибодат қилинади.
Қадр кечасини нишонлаш ҳам анчадан бери амал қилиниб келинаётган ишлардан биридир. Қадр сурасида Аллоҳ таолонинг мусулмонларга берилган улкар неьмати уларни зулуматдан нурга олиб чиққан Қурони каримни нозил қилганин эслатиш бежиз эмас. Қурони карим сураларидан бири ушбу Қадр кечасига бағишланган.
Исро ва Меьрож кечасини байрам қилиш ҳам кўпчилик мусулмонларни динларига яқинлаштириш мақсадида Ислом миллатининг кейинги давридаги етакчи олимлари ва раҳбарлари томонидан жорий қилинган.
<<Исро>> сўзи луғатда кечанинг бир қисмида сайр қилиш, юришни англатади. Шариатда эса Аллоҳ таолонинг кечаларидан бирида ҳазрати Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламни Масжидул Ҳаромдан Масжидул Ақсога сайр қилдиришига Исро дейилади.
Яна шуни ҳам таькидлаб айтиш лозимки, Исро ҳодисаси туш эмас, руҳий сафар ҳам эмас, балки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам жасадлари, ҳам руҳлари ила қилган сафарларидир. Агар туш ёки руҳий сафар бўлса, бу воқеанинг мўьжизалиги қолмас эди.
Аллоҳ таоло Исро сурасининг илк оятда шундай марҳамат қилган:
<<Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганмиз Масжидул Ақсога мўьжизаларимни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот покдир>>.
Ояти каримада <<бандасини>> деб таькидланиши ҳам Исро ҳодисасининг ҳам жасад, ҳам руҳ билан бўлганини кўрсатади. Агар фақат руҳ билан бўлганида, <<бандасининг руҳни>> деган бўлар эди.
<<Меьрож>> сўзи луғатда юқорига кўтарилиш деган маьнони англатади. Шариатда эса Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг байтул Мақдисдан Сидратул Мунтаҳога-Аллоҳнинг ҳузирига кўтарилишларига Меьрож дейилади.
Мавлуд байрами ҳам мусулмон хлқларида ўзига хос равишда нишоланадиган бўлиб қолган. Оохирги пайтларда бу байрам кўплаб давлатларда ва халқаро миқёсда нишонланадиган бўлади. Кўпчилик мусулмон давлатларда расмий байрам дам олиш куни деб элон қилинди. Ушбу мажозий байрамларни нишонлаш пайтида ҳам катта ва ҳақиқий байрамларини одобларига риоя қилинади.
Шўрчи тумани «Толли ота» жоме масжиди имом хатиби Рашидов Ҳайбатуллоҳ