Ислом тарихига холислик билан назар соладиган бўлсак, Пайғамбар алайҳиссаломнинг замони саъодатларидан кейин, ҳозиргача бўлиб келаётган уммати исломийянинг ўрталаридаги фирқаланиш, гуруҳбозликларга ва унинг мудхиш оқибатларига кўзимиз тушади.
Аввало Қуръон оятлари бундан қайтариб шундай дейди:
“Барчангиз биргаликда Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушлангиз ва фирқаланиб кетмангиз” (Оли Имрон 103 оят)
“Уларга очиқ-ойдин баёнотлар келгандан кейин ҳам фирқаланиб ихтилофга тушганлар каби бўлмангиз. Албатта улар учун улкан азоб бордир” (Оли Имрон 105 оят)
“(Эй Пайғамбар) Динларини тафриқа қилиб, ўзлари гуруҳбозлик қилганлар билан ҳеч бир алоқанг йўқ. Албатта, уларнинг иши Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Сўнгра қилган ишларининг хабарини берур” (Анъом 159 оят)

Имом Табарий раҳимаҳуллоҳ эса, Қатода разияллоҳу анҳудан қуйидаги қавлни айтадилар: “Аллоҳ сизлар учун фирқачиликни ёмон кўрди… сизларни ундан ҳазар қилишга чақирди ва ундан наҳий қилди. У зот сизлар учун жамоъатни яхши кўрди ва шунга рози бўлди. Бас, Аллоҳ сиз учун рози бўлган нарсага сиз ҳам рози бўлинг”.
Росулимиз алайҳиссалом ҳам жуда кўп такрорлаганлари фирқаларга бўлинмаслик, ихтилофлар ва фитналарга аралашмаслик ҳаққида бўлди.

Афсуски бу уммат Аллоҳнинг бизга рози бўлиб берганига норозидай. Ахир Аллоҳ ва росули бизга рози бўлиб турган дин, этиқод ва тўғри равшан йўл биз учун улкан неъматмасми.
Аллоҳ ва Росулимиз гуруҳбозликдан қайтариб турса, бугунлик кунда бизга ҲИЗБИЙЛИК, САЛАФИЙЛИК, ВАҲҲОБИЙЛИК, АҲМАДИЙЛИК ва ҳоказолар нимага керак. Бундай фирқаларга бўлиниб фитналар чиқаришлик, бу очиқдан очиқ Аллоҳга итоатсизликку. Шу Оддий масалани тушинмаётган ва тушинишди истамаётганлар иймон ва этиқодига эҳтиёт бўлишлари лозим. Динига, элига, юртига ва миллатига хиёнат қилмасин.

Ахир шундай тинч юртда, динимиз, этиқодимиз, амалларимиз ва ибодатларимиз учун барча имконият ва шароитлар бўлганидан кейин, шукронасини қилишимиз вожиб бўлади.

«Саид Баҳромхон» жомеъ масжиди имом-хатиби Ў. Алимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here