– Намоздан олдин азонни эшитаётган пайтда еру осмоннинг Эгаси сиз билан намозда учрашиш учун чақираётгани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
– Таҳорат олаётганда подшоҳлар Подшоҳи билан кўришиш учун тайёргарлик қилаётганингизни биласизми?
– Масжидга кетаётганда Улуғ Арш Роббининг чақириғига лаббай деб кетаётганингизни биласизми?
– Намозни бошлаш учун такбири таҳрима айтаётганда билувчи, эшитувчи Зотнинг муножотига киришаётганингизни биласизми?
– Намоз ўқиётганда ададини фақат Аллоҳ биладиган миқдордаги фаришталарнинг бир қисми рукуъ, бир қисми сажда қилиб, миллионлаб йиллардан бери осмонни нурга тўлдиришидан хабарингиз борми?
– Сажда қилганингизда Аллоҳга энг яқин бўлиб, энг улуғ ва гўзал маконда туришингиздан хабарингиз борми?
– Намоз охирида салом берганингизда ар Роҳман, ар Роҳим сифатли Зот билан келгуси намозда ҳам учрашиш иштиёқида завқ шавқда ёнасизми?
– Аллоҳ билан мулоқот қилиш завқ шавқи – қалбдан дунё муҳаббатини аритиш учун эсувчи майин шамолдир.

Узун тумани «Баҳоуддин Нақшбандий» жоме масжид имом хатиби Олимов Абдураҳмон

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here