Қушнинг ҳам уясини бузманг

Ушбу мақол бежизга айтилмаган. Ҳозирги кунда оилавий жанжалларни кузатадиган бўлсак, аксар жанжалларга атрофдаги кишилар ҳам ўз «ҳиссасини» қўшаётганига гувоҳ бўламиз.Баъзи ота-оналар фарзандларининг бахтини вақтинчалик ҳою ҳавасларга алмаштиришга рози бўлаётгани оддий ҳолатга айланиб бормоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашларича, оилавий ажримларга энг кўп сабаб бўлаётган омиллар қўйидагилар:
✔️ уй-жой масаласи,
✔️ ишсизлик,
✔️ моддий етишмовчилик,
✔️ ёшларнинг мустақил ҳаётга тайёр эмаслиги,
✔️ эр ёки хотиннинг иш излаб чет элга кетиши,
✔️ оилада маънавий-ахлоқий муҳитнинг етишмаслиги,
✔️ оила ҳаётига бошқа кишиларнинг аралашуви,
✔️ қайнона-келин муносабатлари
✔️ оилавий қадриятларга беписандлик ва ҳоказолар…
Мазкур сабаблардан кўриниб турибдики, уларнинг аксари биз ота-оналар иштироки билан тузатиладиган ишлар экан. Уларни ўз ўрнида тузатсак ҳамда ёшларни сабр-бардош ва меҳнат билангина бахтга эришиш мумкинлигини уқтириб борсак зиммамиздаги бурчни бажарган бўламиз.Зеро, сабр-қаноат, меҳр-муҳаббат ва ҳалол меҳнат асосига қурилган оилаларни бундай сабаблар ажрата олмайди.

Қизириқ тумани «Саъд Ибн Аби Ваққос» жомеъ масжиди имоми хатиби

Чориев Анвар

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here