Ҳанафий ва Моликий мазҳаб уламолари намозда рукуьдан аввал ва рукуьдан кейин ёки иккинчи ракаьатнинг қиёмига турганда қўл кўтарилмаслигини айтадилар (буни рафьулядайн масаласи ҳам дейилади ) .Бу сўзларига қўйидаги ҳадисни далил қиладилар.
Жобир Ибн Самура разийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Яъни: <<Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам бизнинг олдимизга чиқиб:
«Нимага сизларнинг икки қўлларингизни қайсар отнинг думига ўхшаб кўтараётганингизни кўряпман?! Намоздан сокин туринглар» дедилар >> (Имом Муслим ривояти )
Асфаддан ривоят қилинади: «Умар ибн Хаттобнинг аввалги такбирда икки қўлини кўтарганини кўрдим. Кейин буни қайтармади» (Имом Таҳовий ривояти).
Имом Абу Жаьфар Таҳовий айтадилар «Алий розияллоҳу анҳунинг аввалги такбирдан бошқа ўринларда қўл кўтаришни тарк қилганлари саҳиҳдир. Набий соллаллоҳу алайҳи вассалламдан кейин бу ишни қилишлари, у кишининг наздида номозда қўл кўтариш ҳадисининг насхлиги (бекор бўлгани) собит бўлганлиги сабабалидир. ”Термизий ривоят қиладилар: «Осим ибн Қулайб отасидан, у Алқамадан ривоят қилади Абдуллох ибн Масьуд разийаллоҳу анҳу айтади: «Сизларга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг номозларини ўқиб берайми? деб номоз ўқиди. Икки қўлини биринчи марта кўтаргандан бошқа кўтармади «Биз Ҳанафийлар такбири таҳримадан бошқа ўринлардаги қўл кўтаришни насх (ҳукм бекор бўлган деб айтамиз. Маьлумки, агар иккита суннат бир бирига қарама – қарши келиб қолса, бу борада соҳобаларнинг сўзлари ва амаллари устун қўйилади. Бу масалада қиёс қўлни кўтармасликни тақозо қилади.Чунки намозда аьзолар сокин ва хушуьли бўлиши керак. Аллох таоло Мўьминун сурасида шундай марҳамат қилади.
яьни: «Мўминлар нажот топдилар ,улар намозларида хушуь қилган зотлардир.
Демак, ҳукми суннат бўлган масалада ихтилоф чиқармаслик керак. Бундай ихтилоф чиқариш ҳаром бўлиб, кишининг гуноҳкор бўлишига сабаб бўлади.

Қизириқ тумани «Такия-от » жомеъ масжиди имом-хатиби Бўриев Ахмад

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here