Мусулмонни кофир дейиш кечирилмас гунох

Мусулмонни кофир дейиш кечирилмас гунох
Мусулмонни кофир дейиш кечирилмас гунох

Такфир – (Одамлари кофирга чиқариш) бузғунчи сиёсий оқим аъзолари жумладан, ИШИД гурухи аъзолари мусулмонларни кофирга чикариш билан энг оғир гунохга ботмокдалар. Мисол учун, ИШИД аъзоларидан бири: «хозирги вақтда дунёнинг барча жойи куфр диёридир, хатто Макка ва Мадина хам» деб хар хил асоссиз бўхтонларни тарқатмоқда.
Бу иш аслида Шайх Мухаммад Ибн Абдулвахоб (1703-1791) нинг «Усулу Саласа» ва «Навоқизул Ислам» рисолаларидан олинган. Ибн Абдулвахоб Такфир мавзусида ғулувга кетган ва хаддидан ошган. Хаттоки бу мухим мавзуда ўзининг икки шайхи Ибн Таймия (ХIII аср) ва Ибн Қайюмдан хам ўтиб кетган.
Аслида муқаддас Ислом динида ким «Лаа илааха иллоллох Мухаммадур расулуллох» деса у мусулмондир. Ким ислом арконларин бажарса, уни кофир деб аташ жоиз эмас.
Аллох таоло Товба сураси 5-оятда «Агар товба килсалар, намозни тўкис адо этсалар, ва закотни берсалар, йўлларини бўшатиб кўйинглар албатта, Аллох ўта махфиратлидир, ўта рахимлидир» деб мархамат килган.
Ислом дини таълимотига кўра, Аллохнинг ягоналиги Пайғамбар (а.с) унинг элчиси эканлигига иймон келтирган ислом динига эътиқод қиладиган хар қандай киши мўмин хисобланади. Хеч кимга инсоннинг иймонини ўлчаш, унинг мусулмон ёки кофирлигини аниқлаш хуқуқи берилмаган.
Чунки иймон қалбда бўлади, қалб эса фақат Аллохнинг хукмидадир. Замонамизнинг машхур алломаси доктор Юсуф Карзавий мусулмонни кофирга чикариш тўғрисидаги саволга бундай жавоб берган: «Ким Аллохдан ўзга илох йўк ва Мухаммад (а.с) Унинг расули эканига қалби билан тасдиқлаган холда гувохлик берса у мусулмондир…» деганлар. Ислом таълимотига кўра ширкдан бошқа хар қандай гунох қилган инсон ўша гунохини халол деб хисобламаса кофир бўлмайди.
Ибн Умар ва Оиша онамиз розияллоху анху: «Ахли киблани кофирга чиқариш йўқ» деганлар. Бу масала жуда хатарли масалалардандир. Чунки бу ерда мўмин-мусулмонларнинг қонини, жонини халол санашлик бор, уларнинг хурматини, мол-мулкини, хукукларини оёк ости қилишлик бор.
Аллох таоло Нисо сурасининг 93-оятида шундай дейди: «Ким бир мўминни касддан ўлдирса, жазоси жаханнамдир, унда мангу колувчидир. Аллох унга ғазаб килади уни лаънатлайди ва унга улкан азобни тайёрлаб кўяди» дейилган.
Аллох таоло мусулмонлигини тан олиб, турган кишини ўлдиришдан қаттиқ огохлантирган. Мисол учун, Усома ибн Зайд розияллоху анхунинг «Лаа илааха иллаллоху» деган бир одамни ўлдириб кўйганлиги хақидаги машхур қиссасида Расулуллох солаллоху алайхи васаллам ундан «Лаа илааха иллаллох», деса хам ўлдирдингми?» деб қайта-қайта сўрайверганлар. Усома розияллоху анху: «Эй Аллохнинг Расули! У буни қуролдан қўрққанидан, хавфсираб айтди» деганида, у зот: «Сен унинг қалбини ёриб кўрдингми?» деганлар.
Демак Калимаи Шаходатни айтиб, ўзининг мусулмонлигини билдириб турган кишининг жонига, молига зарар етказмаслик зарур. Эътиқоди бузулмаса Исломдан чиққан хисобланмайди. «Ахли Сунна Вал-Жамоа яъни Ханафий, Моликий, Шофиъий ва Ханбалий мазхабларига эргашувчи хар бир шахс мусулмондир, уни кофир дейиш, жонига касд қилиш, шаъни ва мол-мулкига тажаввуз қилиш мумкун эмас» дейилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сурхондарё вилоят вакили Э.Рустамов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here