Аллох таъоло инсон умрини азизлигини умумий тамойил сифатида эълон қилди.
Аллох таъоло Қуръони киримда шундай дейди: «Шунингдек, ўзларингизни (бир-биринггизни ноҳақ) ўлдирманггиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм шавқатлидар». (Нисо сураси 29 оят.)
Бу ўзини ва ўзгаларни ўлдиришнинг харом эканини кўрсатувчи оятдир.
Аллоҳнинг наздида одам ўлдириш энг оғир гуноҳ бўлиб, қиёматда қотилнинг ҳолига вой бўлур. Ҳадиси шарифларда ҳам ана шу мазмунга ишоралар бор. Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар: «Қиёмат куни бандалардан сўраладиган савол-жавобнинг биринчиси ноҳақ тўкилган қон тўғрисида бўлур».
Хотима ўрнида айтиш жоизки, ҳаётни мухофаза қилиш, унинг аҳамиятига эътибор бериш ислом таълимотининг бош ғояларидан биридир.
Олтинсой тумани «Ахадхон»
жомеъ масжиди имом хатиби в/б: М.Рахмонқулав

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here