Исломнинг биринчи хитоби «Ўқи» деган илоҳий хитоб билан бошланган ва Аллоҳ таоло Ўзининг илоҳий муқаддас китоби Қуръони каримни дастлабки ояти ҳам нозил бўла бошлади. Ана шу лаҳзадан бошлаб эркаг-у аёлга илм олиш талабида бўлиш фарз бўлган. Чунки инсон шахсиятини тўғри йўлга солиш илм билан бўлади илмдан бошқа нарса тўғри йўлга сола олмайди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадисда «Ким илм талаб қилиш йўлига тушса Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради» дедилар. (Имом муслим Абу Довуд,термизий ривоят килишган).Илмга бундан ортиқ тарғиб бўлмаса керак. Илм талаб қилиш жаннат йўлига тушишнинг боши ҳисобланади охири эса жаннатнинг эшиги олдидан чиқади.
Илм деганда ҳар иккала илмни тушунмоқлик керак яъни диний ва дунёвии илм бирини иккинчисидан устун қўймаслик лозим.Ўзи учун, жамият учун,эл-юрти учун,фойдали бўлган илм илм ҳисобланади.Ҳар бир мусулмон киши ўзига керакли бўлган ҳаёти учун зарур бўлган илмни ҳалол билан харомни ажратиш учун, гуноҳ билан савобни ажратиш учун илмни ўрганиш фарз бўлган амалдир.Шу билан бирга ҳаётни ҳар бир соҳасида керакли бўлган илмли мутахасисларни тайёрлаб етказиш ҳам фарзи кифоя бўлади. Илмсиз қилинган барча сайи ҳаракатлар самарасиз бўлиб, инсонни залолатга бошлайди. Илмга суяниб қилинган ҳаракат доимо нурли йўлга етаклаган.
Шу сабабли ҳар бир инсон илмий нарсаларга суяниш лозим. Ҳозирги кунда кўпгина одамларимиз «Ота-боболаримиз қилган-ку» деган иборани кўп ишлатишади. Бу хато гaп. Улар ҳам ўз даврида билмаган ҳолда қилган булишса-чи. Бундай асоссиз гaп сўзлар исломни яхши тушуниб етмасликдир. Бугунги кунда Ислом ва илмни яхши тушуниб етиш фурсати етди.Ўтган асрни охирларида ва янги асрни бошларида пайдо бўлган террор деб номланган ҳаракат Исломни ёмонлик қилиб Ислом ва илмни юзига қора лой чаплади. Исломдан хабари йўқ инсонлар ислом илми-дан ҳадиксираб қолишга сабаб бўлади.Ислом илм маърифат дини,Ислом тинчлик дини,Ислом инсонпарварлик,ватанпарварлик динидир.
Сурхондарё вилояти Олтинсой туман
«Сўфи Оллоҳёр» жомеъ масжиди имом-хатиби: К.Азимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here