Эй дўстларим! Қалбни Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга ошиқ бўлишига чорлайдиган бир ибратли воқеани сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилайми?! Вақт қисқа, уни батафсил ёритиб беришга вақтимиз етмайди. Лекин шунга қарамай Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган соғинчни, қизиқиш ва муҳаббатни ҳаракатга келтирадиган айрим кўринишларни сизларга тез етказишга уриниб кўраман.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз саҳобалари қийналаётганларини кўрсалар у зотнинг ўзлари биринчи ўринда қийналар эдилар. Уларнинг оч қолганларини кўрсалар энг аввал ўзлари оч қолар балки кўпроқ у кишининг силласи қурир эди.

Ҳандақ жанги куни Расулуллоҳнинг саҳобалари ҳандақ қазишга мусобақа қилишар эди. Уларнинг айримлари вақти-вақти билан уйга бориб бирор нарса еб олишга ва бироз дам олиб келишга рухсат сўраб кетишган чоғда ҳам Расулуллоҳ ишни ташламасдан қазишда давом этиб тупроқни ташир эдилар. Ўзлари очиликдан силласи қуриб муборак қоринларига тош боғлаб олган эдилар.

 

Жобир розияллоҳу бу ҳолни кўриб ташвишга тушиб қайғуга ботди ва секин у кишини ва айрим саҳобаларни кичик улоқча гўштидан таом тайёрлаб овқат еб олишлари учун ўз уйига таклиф этди.

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таклифни рад қилиб магар Жобир уйига ҳамма ансорий ва муҳожир саҳобаларни чақирсагина боришини билдирди. (Ҳаммалари келгач) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Жобирнинг уйига кирди. Шунда ҳам таом егувчиларнинг аввалида овқатланиш учун эмас балки, уларга ҳизмат қилиш учун кирдилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом овқат пишириладиган ўчоқ олдига бориб ҳизмат қилишни бошладилар. Ўзлари очликнинг кучидан қоринларига тош боғлаб олган эдилар. Ёғоч товоқ келтиришларини айтиб унга шўрва ва гўшт солиб нон билан бир гуруҳ саҳобаларга беришни буюрдилар. Қолганини бошқа бир ёғочдан ишланган ликопчага солиб иккинчи гуруҳ саҳобаларга беришларини айтдилар. Расулуллоҳнинг ўзлари эса таом еяётганларни кўриб роҳатланардилар. Нима учун бундай қилдилар? Ҳаммага таом етмай қолиб айримлар оч ҳолларида туриб кетишларидан ҳавфсираб уларни ўзларидан устун кўрдилар. Бирор таом қолмай ўзлари оч қолсалар ҳам уларни ўзларидан ортиқ деб билиб овқатланишни истамадилар.

 

Лекин Аллоҳ таоло барча Набий ва Расуллардан ҳам саҳийроқдир. Расулуллоҳнинг қалбларига саҳийликни, муҳаббат ва меҳрибонликни солган ана шу Зот эмасми?!

 

Расулуллоҳ ўчоқ атрофида жамоатга ҳизмат қилиш учун турдилар. Жобир айтади; Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ туриб қозонимизни гўшт билан жазиллаб қайнатар, хамиримизни нон қилиб пиширар ва енглар, овқатланинглар чунки одамлар оч қолган,  — дер эдилар. Қандай қилиб мен Расулуллоҳга ошиқ бўлмай? Қандай қилиб Расулуллоҳни яхши кўрмайсизлар

бизлар расулуллохни яхши курамиз.

 

“Саййид Муҳиддинхон” жомеъ масжиди имом хатиби   С. Муҳиддинов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here