• Намозда имомликка ўтар эканман: «Аллоҳу Акбар!»дея рукуъга борганимда туриб ортимга қарагим келади.
• Ортимда минг-мингларча инсонлар бир тану, бир жон бўлиб, рукуъга эргашганини кўргим келади.
• Кўзимни қувонтиргим келади!
• Намозда ҳеч ким имомга қарши чиқмайди.
• Ҳеч ким: «Хой, биз рукуъ қилмаймиз!» демайди.
• Имомдан олдин рукуъга кетмайди.
• Агар олдин кетса намози бузулишини билади.
• Ҳа, намозда итоатнинг ҳақиқий намунасини кўрамиз.
• Ҳаётдачи?! Ҳаётда ҳам худди намоздагидек пешвога итоат қиламизми?!
• Намоз бизга ҳаётимизнинг мақсадини, вазифамизни ва йўналишимизни ўргатади.
• Нима учун намозда имомга итоат қилиб, ҳаётимизда имомларга қарши чиқамиз?!
• Намозимизда Аллоҳнинг буйруқларига итоат қилиб, ҳаётимизда ўз билгимизча яшасак тўғри бўладими?!
• Бир ишни бошлаб, кейин муаммо чиққанида илм аҳлидан ечим истаб келамиз. Ахир шу ишни бошлашдан олдин аҳли илмдан маслаҳат олсак, шу муаммога тушмасдик, балки…*
Шўрчи туманидаги Домла Қосим жомеъ масжиди имом хатиби М. Мусулманов