Алхамду лиллахи роббил аламийн Вассолату вассалому ала росулихи мухаммадив ва алихи ва асхобихи ажмаийн. Пайғамбаримиз (с.а.в) “Аллох покдур покларни яхши кўради ёки поклик иймоннинг ярмидур” деб мархамат қиладилар. Никохдан кузланган мақсад хам айнан наслни поклаш учун буюрилган улуғ хикматлардандир. Никох масаласи мана шу наслдаги покликни саклаш учун жорий килинган хукмдир. Шарият буюрадиган никох, бутун инсоният йулбошчиси бўлмиш набийларнинг суннатидир. Улар уйланганлар ва улардан зурриёт колган. Бутун инсоният отаси булмиш Одам ва Момо Хаво хам никох орқали оила қурганлари тарихдан маълумдир. Демак уларга эргашиш никох орқали оила қуриш пайғамбарлар суннатидир. Аллох таоло Қуръони каримда уларни дунё гулидан чекиниб, хаёт дарахтидан узилиб, тарки дунёчилик ва рохиблик килмаганлари балки, никохланиб насл қолдирганлари туғрисида хикоя қилади.
Никох, нима узи? Унинг маъноси нима? — Никох сузининг лугавий маъноси “қўшилиш”, “жамланиш”, “якинлашиш”, “жимоь килмок (яъни эру-хотин кушилмок)” маъноларини англатади. Шариатда эса никох “Никох, бахрланишни хосил қилувчи боғланишидир.” — ва яна тулалигича фойдаланишга эга булиши учун қўйилган акддир. Никохдан кўзланган биринчи фойда қуйидагилардан иборат: Наслнинг давомийлиги, шу нарса никохдан кўзланган мақсадлардан бири булиб ер юзи инсон болалари билан тулади. Шахват куз кувончи булмиш фарзанд ва зурётларнинг купайиши учун яратилган. Бунга Аллох, таолонинг қуйидаги ояти каримаси далолат килади.
“Улар парвардигоро узинг бизларга жуфти халолларимиз ва зурриётларймиздан шод-хуррамликнинг хадя этиш ва бизларни тақводорларга пишво қилгин дейдиган кишилардир.” (фуркон-74) •
Набий (с.а.в) сўзлари хам юқоридаги оятларга мисол булади “Никохланинглар, купайинглар чунки қиёмат кунида умматларимнинг кўплиги билан фахрланаман”. (Абу Нуайм, Суюти ривояти).
Демак никох орқали Дунёга келадиган фарзанд фитрий мақсад ва хикмат экан. Шахват эса уни келтириб чиқарувчи сабабдир.
Никохдан оладиган иккинчи фойда. Банда никох оркали шайтондан сақланиб, шахват муносабатларини даф килади. Агар шахват қузғалса инсонга акл хам, дин хам қаршилик қила олмайди. Шайтоний қараш Иблис қўлидаги иккинчи қурол у билан йигит-қизларни овлаб бирининг иккинчисига рағбатини қўзгайди, агар диндор йигитни йулдан оздириш қулидан келмаса унга ёмон томони заиф никох деган тушунчани тушунмайдиган кишиларни яқин қилиб қуяди. Расулуллох (с.а.в) “Никох менинг суннатимдир ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас” деганлари имкони була туриб никохда булмаслик, оила қўрмаслик-мўмин-мусулмон учун мутлақо туғри келмаслигини аён этади. Никох орқали уйланмай, оила қурмай юриш мусулмонларга хос иш эмас.
Хақиқатдан хам оила қуриши учун аввал тиббий кўрикдан ўтиш, ФХДЁ булимидаги никох шартномасига имзо қуйиш, шаърий никох ўкитиш бизнинг миллий қадриятимиз миллий ва диний ғуруримиз саналади ва қурилган оила мустаҳкамлигини таъминлайди.
Жарқўрғон туманидаги Хазрати билол жоме масжиди
имом хатиби Хабибуллох. Саидов