Бутун дунёда  гўзал ахлоққа эҳтиёж мавжуд. Чунки инсон жисм ва руҳдан иборат мавжудоддир. Аллоҳ таоло инсон жисмини лойдан яралган саполга ўхшаш нарса қилиб, ўз руҳидан жон пуфлагандан сўнг  танаси қимирлаб ўрнидан турган. Инсон моҳияти рухидан иборат бўлиб, Аллоҳ таолонинг китоблари, пайғамбарлар вазифаси айнан ўша рухга қаратилган танага эмас. Муқаддас динимизда инсон танасини тарбиялаш, соғлом тутишига эътибор берганидек, унинг қалбини хам тарбиялаш поклашга, бемор бўлса даволашни йўлга қўйган. Аллоҳ таоло қуръон-каримда қалбни, нафсни ва рухимизни поклашга буюриб, “Уларнинг вазифаси инсон қалбини тазкия қилиш ва пок қилиш” деб пайғамбарлар вазифасини васф қилган. Чунки пайғамбарлар қалб табиблари бўлганлар.  Аллоҳ таоло Шамс сураси 9-10 оятларида “Кимки нафсини покласа нажот топади, кимки нафсини ифлос қилса ноумид қолади” деб мархамат қилган. Инсон қалби поклансагина  унинг мақоми кўтарилиб боради. Қалб, рух, нафс инсон ички дунёсини ифода қилади. “Қалб” сўзи бир нарсани оғдириш маъносини ифодалайди. Инсон қалби ўзгарувчан бўлади, “нафси” эса кўпроқ шахватга берилувчи хисобланса, “Руҳи ” эса уларни жамлаган инсоннинг  ички дунёси  хисобланади. Инсон ташқи қиёфасига Халқ деб, ички дунёсига эса Ҳулқ деб айтилади. Уларнинг яхши ёки ёмонлиги қилаётган амалларида билинади. Фарзандга ота-онасиниг хислатлари онаси қорнида хомила бўлган чоғидаёқ ўта бошлайди. Ота-Онаси фарзандини туғулганда  жисмини тарбия қилгандек, унинг рухини хам тарбия қилиб борса, чиройли гўзал хулқ сохибига айланади. Шу сабабли муқаддас динимизда инсон жисмига тарбия беришда унинг рухига хам тарбия бериш кераклиги белгиланган.    Зеро муқаддас динимиз инсонни хуш-хулқ, хуш ахлоқли қилиб тарбиялайди. Нафсни ислоҳ қилади, инсоннинг қалбини нурлантиради, гўзал ахлоқ сохибига айлантиради.

Мавлоно Жалолиддин Румий, Аҳмад Яссавий каби  авлиёлар ва биз севган, хурмат билан тилга оладиган улуғ зотлар шу йўл билан камолга эришганлар.  Имом Абу Ҳомид Ғаззолий (р.х) “Хулқ атвор инсон билан қўшиб яратилган бўлади у мутлақо ўзгармайди деганлар хато қилади. Агар хулқ ўзида бўлсаю заррача ўзгармаса қуроън-каримни нозил бўлиши нима кераги бор, ваъз-насихат ва тарбия нима кераги бор” деганлар. Шу сабабли динимиз уломолари одоб-ахлоқни илоҳий дастур орқали жуда мукаммал равишда йўлга қўйган. Хулқ атвор деганда инсондаги бир сифатни тушинамиз. Яъни одоб-ахлоқ халим одам сифати ва беодоблик эса бад хулқ одам сифатини хисобланади. Чунки хулқ инсондаги доимий сифат бўлса одоб-ахлоқ унинг самарасидир. Аллоҳ таоло Қалам сураси 4-оятларида “Албатта сен эй пайғамбар буюк хулқ устидасан” деб мархамат қилган. Сахобалар хазрати Оиша розияллоҳу анҳудан Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хулқи хақида сўраганларида  “хулқи қуръон эди” деб жавоб берганлар. У зот “Мен карамли ахлоқларни мукаммал қилиш учун пайғамбар қилиб юборилдим” деганлар. Хар бир мусулмон  куръон ва суннат асосида ахлоқларини гўзал қилишлиги ва ёмон хулқлардан узоқ юришлиги лозим. Чунки Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хулқларини ўзимизда асосий сифатга айлантиришимиз лозим.

Жарқўрғон тумани «Исломобод» жомеъ масжид имом хатиби

 Халилов Абдусамад

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here