Фазилатли шайх доктор Холид Саййид айтади:

“1979 йилда бобом Суриядан Америка Қўшма Штатларининг Калифорния штатига янги ҳаёт бошлаш учун кетишга қарор қилдилар. Ўша пайтдаги тартиб қоидалар олдин бобомнинг ўзларининг кетишларини, бувим ва фарзандлари кейинроқ етиб боришларини тақозо қилар эди.

Уларнинг сафарлари 1979 йилнинг 25 майида бошланди. Улар аввал Нью-Йоркка тушиши, Калифорнияга боришдан олдин Чикагога ўтишлари керак эди. Нью-Йорк хавфсизлик идораси барча муҳожирларни навбатдаги вокзалга ўтишдан олдин Грин-карт талаблари битилган бланкани тўлдиришга мажбур қилар эди.

Ҳола исмли аммам ўша вақтда ҳижобга кирган эди. У ердаги махсус ходим ҳужжатларни тўлдириш учун суратга тушириш мақсадида ундан ҳижобини ечишни сўради. Аммам бош тортди. Ходимлар унга бир неча марта тушинтиришга ҳаракат қилишди. Боши очиқ  ҳолда суратга тушмаса Америкага кира олмаслигини, навбатдаги вокзалга бора олмаслигини таъкидлашди.

Узоқ сафардан чарчаган бувимнинг сабрлари тугай бошлади. Бир амаллаб пул топиб чиптасини олган учоқлари учишига оз вақт қолган эди. Шунинг учун мажбурликдан аммам Ҳолага уларнинг талабини бажариб ҳижобини ечишини сўраб илтимос қила бошладилар. Аммо аммам қаттиқ туриб олдилар.

Ходимлар аэропортдаги масъулларни чақиришди. Аммо аммам: “Кимни чақирсанглар ҳам менга фарқи йўқ, барибир ҳижобимни ечмайман”, деб бир гапда собит тураверди.

Уч соатлик тортишувдан кейин хавфсизлик идораси масъуллари ҳижоб билан суратга туширишга рози бўлишди. Аммо кеч бўлган эди. Уларнинг учоқлари Чикагога учиб кетган эди. Улар янги чипта сотиб олишга ва яна бир кеча Нью-Йоркда қолишга мажбур бўлишди.

Табиийки, бувим аммамга бутун ғазабларини сочдилар. Қилган ишини танқид қилдилар. Саркашлиги туфайли бобом билан учрашувлари кечга қолганини айтиб танбиҳ бердилар. Улар эртаси куни Калифорнияга етиб боришди. Бобом уларни кўзларида ёш билан кутиб олдилар. Бобом улар билан кўришар эканлар сўзлари орасида: “Аллоҳим Ўзингга минг бор шукрлар бўлсин! Улар тирик экан!”, дедилар. Улар бобомнинг аҳволларидан таажжубда эдилар. Шунда бобом дедилар:

“Сиз аслида учишингиз лозим бўлган 191 рейс билан учадиган учоқ ҳалокатга учраган. Ундаги 171 та йўловчининг бари ҳалок бўлган!”.

Барчани даҳшат қоплаган, улар Аллоҳга шукр қилиб йиғлашар эди. Аллоҳ аввало ўз фазли ва карами билан, қолаверса аммамнинг ҳижобини сабаб қилиб уларни ҳалокатдан қурқарган эди. Унинг ҳижобини ечмасдан қаттиқ тургани ўзини ва оиласини ҳалокатдан қутилиб қолишига сабаб бўлган эди.

Бу шижоат ва иззатнинг рамзи, бир муслиманинг ҳижоби билан фахри эди!

Насриддинов.С

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here