ҚАЛБ ЎҒРИЛАРИДАН ҲИМОЯЛАНИНГ!
Янги милодий асрга келиб жаҳон саҳнасидақарашлар, ўлчовлар, муносабатлар ўзгариб кетди. Ҳатто«глобалчилик, террор, тамаддунлар ихтилофи» деган янгиатамалар пайдо бўлди. Янги аср кишисининг, айниқсаёшларнинг онги ва қалбини забт этиш учун жиддийкураш бошланди. Бу йўлда бутун дунёни қандайдир«фобия»лар билан қўрқитиш ҳар қачонгидан кучайди.Ана шу ихтилофлар тўфонида Ислом ва мусулмонларга«лой сочиш» ҳам авжга мингани кузатилмоқда.Мана шундай таҳликали, безовта замонда ёшларўзларини қандай тутишлари, кимга ва нимага суянишлари,кимга эргашишлари керак? Энг аввало, улардан ақидадамустаҳкам бўлиш талаб этилади. Машҳур шоиримизСўфи Оллоҳёр «Ақида билмаган шайтона элдур, Агарминг йил амал деб қилса, елдур», деб бежизга ёзмаган.Одамлар мусулмонлик даъво қилишсаю, мўминмиз, дебкўкракка уришсаю, аммо ақидалари, имонлари заифбўлса осон алданишади. Ақида пойдевори бўш заминга,қийшиқ қилиб қурилса, ғанимлар қалбларини осонгиназабт этади. Унча жон койитмай ҳидоят йўлидан, ҳақйўлдан адаштириб юборади.Исломни китоб ўқиш билангина танимоқчи бўлганларадашишга маҳкумдир. Бундайлар силсилага мансуб бирустоз кўрмай, ўзларича бир неча оят ё ҳадисни ёдлаболишади-да, «улуғ олим даражасига кўтарилдик», дебўйлашади. Буларнинг ҳам ҳақ йўлдан адашиб, залолатгакириб кетишлари (наузанбиллаҳ!) осон бўлиб қолади.Аллакимлар найрангига учиб, улар ақидасини қабулқилган, ҳақ нима, ботил нима – ажратиб олганидан кейинизтироб ва надоматларда қийналган ёшлар борлиги аён. Дунёҳаётидаги тансиқ йилларини хатолар гирдобида ғарқ қилибюбормасликлари учун ёшларга қарата Пайғамбаримизнинг(соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Динингизни кимданўрганаётганингизга қаранг», деган кўрсатмаларини эслатибқўйиш жоиз. Расулуллоҳдан (алайҳиссалом) буён давом этибкелаётган олимлар силсиласини устоз қилиб олганлар аслоадашишмайди. Бу Аҳли суннат вал жамоа тузиб чиққан ваасраб-авайлаб келаётган ақида, эътиқод ва шариат йўлидир.Ҳазрати Абу Ҳанифадан: «Кимлар Аҳли суннатгамансуб?» деб сўрашганида, «Икки шайхни тан олган,икки куёвни тан олган ва маҳсисига масҳ тортган Аҳлисуннатдандир», деган эканлар. Билишса, икки шайх ҳазратиАбу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттоб, икки куёв эса Усмонибн Аффон ва Али ибн Абу Толиб эканлар. Бундан келибчиқадики, ким динида мўътадил ўрта йўлни олиб борамандеса, Исломнинг тўғри йўлдаги тўрт халифасини тан олиб,улар ишини ва йўлини давом эттириши ҳамда шариатҳукмларини оғишмай бажариши лозим экан.Турлитафриқаларга бўлиниш, ҳақ йўлдаадашишларнинг яна бир йўли суннатни тарк этиш,мазҳабсизлик ҳамда мутаассиблик балосидир. Исломқонунларини бузиб қўйишдан тақво қилган ўтмишдагибуюк алломаларнинг тўқсон тўққиз фоизи мазҳабга содиқбўлган. Ҳатто ихтилоф авж олган ўн тўртинчи асрдаетишиб чиққан Ибн Таймийя, Ибн Қайюм каби ўзгачафикрлилар ҳам чаласавод мусулмонларга фақиҳларёрдамисиз ижтиҳодга қўл уришни тавсия этишмаган.Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларга шундай хитобқилади: «Динларини бўлиб, фирқа-фирқа қилиб олганкимсалардан (бўлманг)! Ҳар бир ҳизб-фирқа фаыат ўзолдиларидаги нарса билан хурсанддирлар» (Рум, 32).Пайғамбаримиз Муҳаммаддан (алайҳиссалом)ривоят қилинган ҳадиси шарифда бундай дейилган:«Мана бу уммат яқинда етмиш уч фирқага ажралади.Етмиш иккитаси дўзахда ва биттаси жаннатдадир».«Эй Расулуллоҳ, шу биттаси ким?» деб сўрашди. «Аҳлисуннат вал жамоа», дедилар» (Имом Термизий ривояти).Ҳазрати Пайғамбаримизнинг умматлари етмиш учфирқага бўлинди. Етмиш икки фирқа залолатда қолибҳалок бўлди. Фақат тўрт фиқҳий мазҳабни (ҳанафий,шофиъий, моликий, ҳанбалий) бирлаштирган «Аҳлисуннат вал жамоа» мазҳаби саломатда қолиб, нажоттопди. Ҳозир ер юзидаги жами мусулмонларнинг салкамтўқсон уч фоизи ана шу ҳақ йўлдаги мазҳабда турибди.Аҳли суннат жамоатидан заррача айрилган кишиисломиятдан узоқлашган бўлади.Демак, бугунги ёшларимиз дин душманларинингҳийла-найрангларига учмай, қалбларига эгаликқилиш илинжида турли тузоқ-қопқонлар қўяётганмухолифларнинг фитнасига илинмай дейишса, Қуръоникарим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламсуннатларини маҳкам тутишади. Янги замоннинг маккорва муғомбир қалб ўғрилари домига тушмаслик учунАҳли суннат вал жамоа мазҳабидан чекинишмайди.Чунки дунё мусулмонларининг салкам тўқсон уч фоизи адашиши, залолатга кетиши, ҳидоят йўлидан чекинишиасло мумкин эмас!

Қумқўрғон тумани
бош имом хатиби Ҳ.Зайниев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here