Жорий йилнинг 12-сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида Республикамизда фаолият кўрсатаётган барча масжид имом-хатиблари, диний таълим муассасалари раҳбар ходимлари иштирокида видео-селектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилиш Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари раислигида бўлиб ўтди.
Йиғилишда юртимиздаги тинчлик хотиржамликни қадрига етишлик, хозирги кунда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар, имом-хатибларнинг хизмат олдида турган долзарб вазифалар, имом-хатибларнинг ижро интизомида эътибор қаратиши керак бўлган жиҳатлар каби масалалар кенг муҳокама қилинди.
Йигилиш давомида имом-хатиблар энг аввало бугунги куннинг шукронасини килишлари керак эканлиги халкимизда ушбу шукроналик хиссини уйготишда бир тану-бир жон булишликлари лозимлиги хакида тухталиб утилди. Шу билан бир каторда халкимиз орасида хар хил фитналарга сабаб буладиган гап сузларни олдини олишда биз имом хатиблар жонбозлик курсатишимиз лозим эканлигини гапириб баьзи бир имом-хатиблар гап сузларига эьтибор каратсин деб таькитладилар.
Йиғилиш сўнгида кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

ЎМИ Сурхондарё вилоят вакиллиги матбуот хизмати.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here